Янгиликлар

not found

ЖССТ маймун чечаги билан боғлиқ фавқулодда вазиятни тасдиқлади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти mpox (маймун чечаги) билан касалланишнинг ўсиши муносабати билан жаҳон соғлиқни сақлаш тизимида фавқулодда ҳолат режими сақланиб қолаётганини тасдиқлади. Бундай қарорни mpox бўйича фавқулодда қўмита таркибига кирувчи экспертлар тавсияси асосида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебреесус қабул қилди. Қўмита 22 ноябрь куни маймун чечаги билан касалланишнинг кўпайиши муносабати билан жорий йилнинг август ойидан бери иккинчи марта йиғилди. Гебреесус экспертларнинг ушбу касаллик "халқаро аҳамиятга эга бўлган жамоат соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият бўлиб қолаётганлиги" ҳақидаги фикрига қўшилди. Бундай хулосага келиш учун касалланганлар сонининг ўсиши ва маймун чечагининг давом этаётган географик тарқалиши асос бўлди, бу эса "мамлакатлар ва ҳамкорлар" томонидан мувофиқлаштирилган жавоб чораларини кўришни талаб қилади, деб тушунтирди ЖССТ. 2022 йил бошидан буён 123 мамлакатда mpox билан 109 699 ҳолат, шу жумладан 236 ўлим ҳолати қайд этилган. Аввалроқ ЖССТ 2022 йил июль ойида Фавқулодда вазиятлар режимини жорий этган, бироқ касалланишнинг пасайиши туфайли 2023 йил май ойида уни бекор қилган эди. Жорий йилнинг август ойида Африкада касалликнинг янги авж олишига жавобан фавқулодда ҳолатлар режими тикланди. Африка касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (Африcа CDC) Африкада mpox билан касалланганлар сони йиллик ҳисобда 500 фоизга ошганини маълум қилди.

  • 26 Ноябрь, 12:17
  • Батафсил
not found

Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади

“Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-402-сон, 22.11.2024) қабул қилинди. Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади. Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади. 30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади. Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. 2025 йил 1 январдан бошлаб: ➖онконазорат хоналари учун акушер-гинеколог шифокор ҳамда мобиль ва стационар маммографлар ишини 2 та сменада ташкил этиш учун рентген-лаборантлар штатлари жорий этилади; ➖Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилади; ➖одам папиллома вируси диагностикаси учун қўлланадиган тест тизимлари сифатини назорат қилиш бўйича референс-лаборатория фаолияти йўлга қўйилади; ➖бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скринингига нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб қилинади. 2025 йил 1 майга қадар: ????бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиб бориш тизими;????скрининг дастурига киритилган аёллар билан қайта алоқа қилиш тизими жорий этилади.

  • 26 Ноябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Олимлар бактериялардан янги антибиотик ишлаб чиқди

Бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилиги ошиб бориши замонавий тиббиётнинг энг жиддий муаммоларидан биридир. Кўпчилик дорилар инфекцияларга қарши курашда ўз самарадорлигини йўқотмоқда, янги антибиотиклар эса жуда секин ишлаб чиқилади. Бироқ олимлар бу муаммони ҳал қилиш йўлида муҳим қадам қўйди. Улар модификацияланган даробактин асосида яратилган экспериментал дори воситасини тақдим этди. Даробактин — бактериялар ўз рақобатчиларига қарши курашиш учун ишлаб чиқарадиган модда. 2024 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) антибиотикларга чидамлиликни ривожлантиришга қодир бактериал патогенлар рўйхатини янгилади. Улар орасида, Acinetobacter baumannii, Pseudomonas aeruginosa ва E. coli бор. Ушбу бактериялар кўпинча перитонит, сийдик йўллари инфекцияси ва пневмония каби мураккаб ва даволаш қийин бўлган инфекцияларни келтириб чиқаради. Мазкур патогенлар билан курашиш қобилиятига эга янги антибиотиклар жуда керак, бироқ уларни излаб топиш мураккаб вазифа ҳисобланади. Потенциал номзодлардан бири даробактин бўлиб, у табиий антибиотик саналади. Даробактин бактериал ҳужайра оқсилларига боғланиб, унинг ҳаётий фаолиятини бузади ва бактерияни нобуд қилади. Ролф Мюллер ва Женнифер Ҳеррманн раҳбарлигидаги мутахассислар гуруҳи бир қатор тадқиқотлар ўтказди. Бу тадқиқотлар натижасида генетик модификацияланган даробактин (D22 деб номланади) лаборатория шароитида ва ҳайвонлар устида олиб борилган тажрибаларда чидамли микроорганизмлар ўсишини тўхтатиш қобилиятига эга экани исботланди. Биринчи босқичда олимлар Acinetobacter baumannii билан зарарланган зебра балиқларининг эмбрионларида D22 препаратининг самарадорлигини лаборатория шароитида текширди. Натижалар кўрсатишича, дори инфекцияни муваффақиятли йўқ қилади ва мураккаб бактериал инфекцияларни даволашда кенг қўлланадиган сипрофлоксацин каби самарали таъсир кўрсатади. Кейинги босқич препаратни Pseudomonas aeruginosa ва E. coli билан зарарланган сичқонларда синаб кўриш бўлди. Тажрибалар D22 ни юборишнинг энг самарали усули инъекция экани тасдиқлади, оғиз орқали қабул қилиш сезиларли даражада камроқ натижа берган. Pseudomonas aeruginosa келтириб чиқарган инфекцияда D22 ни кўп марта юбориш, тўқималардаги бактериялар сонини сезиларли даражада камайтирди, бироқ инфекцияни тўлиқ бартараф эта олмади. E. coli қўзғатган қорин бўшлиғидаги оғир инфекция ҳолатида эса D22 ни 25 соат давомида тўрт марта юбориш бактерияларни бутунлай йўқ қилди. Худди шу қўзғатувчи туфайли юзага келадиган сийдик йўлларининг мураккаб инфекциясини даволашда, уч кун давомида кунига икки марта қилинган инъекциялар бактериялар сонини сезиларли даражада камайтирди. Натижалар модификацияланган даробактиннинг чидамли патогенларга қарши юқори самарадорлигини тасдиқлайди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, D22 янги антибиотиклар яратиш учун асос бўлиши мумкин бўлган инновацион ечимдир. Бироқ уни якуний баҳолаш учун одамларда клиник синовлар ўтказиш зарур. Бундай препаратларнинг кашф этилиши бактерияларнинг чидамлилиги билан боғлиқ глобал муаммони бартараф этиш ва антибиотикларнинг самарадорлигини қайта тиклашга умид беради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, хавфли инфекцияларни самарали даволаш учун доимий саъй-ҳаракатлар ва сармоя талаб этилади.

  • 25 Ноябрь, 15:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech