14:50 (04.03.2025)

560

Самарқанд ва Фарғона вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Т. ва М.У. фуқаро М.Х.га 90 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ҳамда 15 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини жами 8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда яна бир фуқаро Ф.М. фуқаро Б.Т.га 80 дона “Зардекс” номли дори воситаларини 2,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ш. фуқаро М.Х.га 4 қути жами 200 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган “Бензонал” дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech