Янгиликлар

not found

Бачадон бўйни саратонини уй шароитида текшириш учун янги тест ишлаб чиқилди

Колорадо университети олимлари уй шароитида бачадон бўйни саратони диагностикасини ўтказиш имконини берувчи Teal Wand номли қурилмани ишлаб чиқди. 2025 йил май ойида ФДA маъқуллаган тизим профессионал тиббий муолажалар билан солиштириштирганда 96% гача аниқликни таъминлайди. Нуфузли JAMA журналида чоп этилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, янги усул кўпчилик аёллар учун қулай ва мақбулдир. Тадқиқотда 600 нафар бемор иштирок этди ва уларнинг 86 фоизи ушбу қурилма туфайли тез-тез текширувдан ўтишга тайёрлигини билдирди. Респондентларнинг 90% дан ортиғи гинеколог томонидан анъанавий текширувдан кўра уйда тест ўтказиш анча қулай эканлигини айтди. Тадқиқотчилар бачадон бўйни саратонига эрта ташхис қўйиш касалликнинг деярли 100% олдини олишини таъкидлади. Янги технология қўрқув, молиявий қийинчиликлар ёки вақт етишмаслиги туфайли текширувчи ортга суриш муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради. Кеч ташхис қўйиш муаммоси айниқса долзарб - касалликнинг тахминан 50% ҳолатлари сўнгги беш йил ичида скрининг текширувидан ўтмаган аёлларда аниқланади. Янги тест эрта ташхисни ва ушбу муаммони ҳал қилиш учун мўлжалланган. Янги тестнинг клиник синовлари 16 та тиббиёт муассасаларида ўтказилди. Маълум бўлишича, ишлаб чиқилган усул 96% ҳолларда саратондан олдинги ўзгаришларни аниқлаш имконини беради. Бу эса касалликни энг эрта - даволаш мумкин бўлган босқичларда аниқлаш имкониятини ҳам кўрсатди. Ушбу ихтирони жорий этиш касалликни аниқлашни сезиларли даражада ошириши ва бунинг натижасида саратоннинг ушбу туридан ўлимни камайтириши мумкин.

  • 11 Июнь, 11:42
  • Батафсил
not found

Товарларни маркировкалашда янги тартиблар: муҳим 5 саволга жавоб

Тадбиркорлар олган маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш учун белгиланган 90 календарь кунлик муддатни бекор қилинди. Шунингдек, фойдаланилмаган маркировка кодлари учун қилинган тўловлар янги маркировка кодларини сотиб олишда ҳисобга олинади. Ўзбекистонда рақамли маркировка жараёнлари янги босқичга чиқмоқда. Президент қарори билан (ПҚ-190-сон, 23.05.2025 й.) товарларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимида муҳим ўзгаришлар киритилди. Янги тартиблар тадбиркорлар учун қандай имконият ва мажбуриятларни тақдим этади? Қоидабузарликлар қандай жазоланади? 1. Маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш ва тўлов тартиби қандай ўзгарди? Тадбиркорлар олган маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш учун белгиланган 90 календарь кунлик муддатни бекор қилинди. Шунингдек, фойдаланилмаган маркировка кодлари учун қилинган тўловлар янги маркировка кодларини сотиб олишда ҳисобга олинади. Маркировка кодлари маҳсулотга бевосита қўллангандан кейин улар учун тўловни амалга оширилади. Яъни, аввал кодни маҳсулотга қўясиз, кейингина тўлов қилиб, ишни расмийлаштирасиз. Рақамли маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялашда қўлланадиган маркировка кодлари бепул берилади. Маркировка бўйича тадбиркорарнинг мурожаатларини тезкор ҳал этиш мақсадида 24 соат ишлайдиган “Call-марказ” фаолияти йўлга қўйилади. 2. 2025 йил 1 июлдан қайси талаблар кучга киради? 2025 йил 1 июлдан импорт қилувчи ташкилот томонидан Ўзбекистонга олиб кирилган дори воситаларини сотиш тўғридан-тўғри ёки расмий дилерлар орқали электрон ҳисобварақ-фактура асосида амалга оширилади. Рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади. Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилади. Инспекция рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмасининг барча босқичларида тизимли назоратни таъминлайди. Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар турини босқичма-босқич кенгайтириб боради. Шунингдек мажбурий рақамли маркировкалаш тизими талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича профилактика ва тушунтириш чора-тадбирларини амалга оширади, огоҳлантириш тизимини қўллайди. 3. Қоидабузарлик ҳолатларида қандай чоралар кўрилади? 2025 йил 1 сентябрдан хавфни таҳлил қилиш тизимида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ хавфи даражасини юқори деб баҳолаш учун асос бўлади. Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилишда маркировка коди бириктирилмаган электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга йўл қўйилмайди. 4. Маркировкалаш бўйича солиқ текшируви қандай ишлайди? 2026 йил 1 январдан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатларини солиқ органи ахборот тизими орқали аниқлаш бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунинг учун текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олиш талаб этилмайди. Мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш берилади. Иккинчи марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда жарима қўлланади. Жарима қўлланилган тадбиркорга бир йил қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни қопланмайди. 5. Фармацевтика соҳасида қандай лицензиялаш талаблари кучайтирилди? 2025 йил 1 сентябрдан фармацевтика фаолиятини ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабларига қуйидаги қўшимча шартлар киритилади: лицензия беришда фаолиятини бошлаш учун кўчмас мулк бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги; харидорлардан тўловларни қабул қилиш бўйича электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги; солиқ текширувларида ҳужжатсиз (яъни контрафакт) ёки маркировка қилинмаган дори воситаларини сотиб олиш, ташиш, сақлаш ёки сотиш ҳолатлари аниқланса, солиқ органлари бу ҳақда лицензия берган органга маълумот беради. Шу асосда, дори воситалари билан шуғулланувчи субъектнинг лицензияси вақтинча тўхтатилиши мумкин.

  • 11 Июнь, 08:45
  • Батафсил
not found

РАДДИЯ

“Eltuz” телеграм канали орқали  “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ раҳбариятига нисбатан ёзилган ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: “Бухоро Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Д. Ахатов раҳбарлиги даврида “корхонанинг молиявий-иқтисодий жиҳатдан ботқоқликка олиб келингани” асоссиз бўлиб, жамиятнинг 2025 йилнинг 4 ойи давомида қилинган товар айланмаси 20.5 млрд сўмни ташкил қилади. Хабарда келтирилишича “корхонага тегишли бўлган деярли барча бино ва автомобиллари батамом сотилиб юборилмоқда”. Масъулияти чекланган жамият  раҳбари ўз қарори асосида бино ва иншоатларни сотиб юбориш ҳуқуқига эга эмас, “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг тегишли карорига мувофик, асосли ва қонуний тартибда тасарруф этилади. Жамият директори Д. Ахатов раҳбарлиги даврида фақатгина жамият омбохонасига тегишли таъмир талаб биноси “Дори-Дармон” АКнинг тегишли қарори билан аукцион савдо орқали сотилган, шу билан бирга маъмурий бино ҳудудида GDP стандартларига жавоб берадиган омборхона биноси қурилди. Бундан ташқари  Вобкент, Ромитан, Қоракул, Бухоро туманларида 4 та марказий дорихоналар қурилди. Яна шуни маълум қиламизки, жамият томонидан дори воситалари дорихоналар талабномалари асосида харид қиланади. Дорихоналар ўз ўрнида аҳоли талабларини ўрганади. Қонунчиликда таркибида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори препаратларини реализация қилишнинг тартиб-қоидалари белгиланган бўлиб, хусусан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 3604-буруғига асосан тиббиёт бирлашмалаларининг эҳтиёжи шакллантирилади ҳамда шу эҳтиёж асосида шартномалар тузилиб,  таркибида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар бўлган ҳар битта дори воситаси алоҳида лот асосида етказиб берилади. “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ ҳам мазкур қоидалар асосида фаолият кўрсатади.  Корхона томонидан ушбу жараёнга ҳеч қандай қўшимча қўшишнинг имкони мавжуд эмас. Бундан ташқари, “Бухоро Дори дармон” МЧЖ ишчи ходимларининг энг кам иш ҳақи 2 млн 700 минг сўмдан бошланиб, 8 млн сўмгача вазифаси, иш юкламасига қараб белгиланган ва ойлик маошлар ҳар доим ўз вақтида бериб келинади. Юқоридагиларни инобатга олиб, “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ га нисбатан келтирилган ҳолатлар ва ёзилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, маълумотлар бир тамонлама ўрганилганлигини, журналист маълум бир маълумотни чоп этишдан аввал ҳар икки томонни эшитиши, ҳужжатларни ўрганиши ва асосли фактларни чоп этишга масъул эканлигини эслатиб ўтамиз. Қонунчиликка кўра, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади.

  • 10 Июнь, 20:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech