13:00 (01.12.2025)
147
Ўзбекистонда электрон сигареталарни ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
Жорий йил 27 ноябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг муомаласига доир талабларни янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонунда белгиланган.
Бунда ушбу ҳаракатларни содир этган шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилган ва муомаласи тақиқланган маҳсулотларни топширган тақдирда жавобгарликдан озод қилинади.
Бундан ташқари, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунда электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг айланишига доир тақиқ белгиланди.
Аввалроқ электрон сигареталар юрак-қон томир тизимига зарар етказиши ҳақида маълумот бергандик.