09:00 (16.04.2026)

64

Трансёғлар ҳақиқатан ҳам зарарлими?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотларга кўра трансёғларни истеъмол қилиш ҳар йили дунё бўйлаб 278 000 дан ортиқ ўлимга сабаб бўлар экан.

Трансёғлар – бу тўйинмаган ёғ кислоталарини махсус усуллар орқали трансформация қилиш натижасида ҳосил бўлган ёғлардир.  Трансёғлар — маҳсулотнинг сақланиш муддатини узайтиради, аммо инсон саломатлиги учун ўта хавфли ҳисобланади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, трансёғлар миқдори оз бўлса ҳам, узоқ муддат истеъмол қилинса организмга қуйидагича салбий таъсир кўрсатиши мумкин:

1. Зарарли холестерин миқдорини оширади. Паст зичликдаги липопротеинлар қон томирлар деворида ёғли тиқинлар ҳосил қилиши мумкин. Бу қон оқимини чеклайди ва юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади.

2. Инфаркт ва инсульт хавфини оширади. Қон томирларидаги ёғли тиқинлар юрак, мия ва ўпкада турли оғир касалликларга олиб келиши мумкин. Юрак мушакларида кузатилса – инфаркт, бош мияда – инсульт, ўпкада – ўпка артерияси тромбоэмболияси.

3. Қандли диабет ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Трансёғлар ҳужайраларнинг инсулинга сезгирлигини пасайтиради. Бу глюкоза камроқ самарали сўрилишини англатади, вақт ўтиши билан 2-тоифа диабетнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.

4. Яллиғланиш жараёнлари ривожланишига замин яратади. Шунингдек, семириш ва саратон касалликлари ривожланиш эҳтимоли бир неча баробар ортади. 

Хроник яллиғланиш қон-томир касалликлари, артрит, диабет ва ҳатто онкология хавфини оширади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, трансёғларнинг истеъмоли ва қонда яллиғланиш маркерлари миқдори ортгани ўртасида қатъий боғлиқлик бор.

Трансёғлар кўп учрайдиган маҳсулотлар: 

- пишириқлар: торт, булочка, пирог;

- фастфудлар: картошка фри, қовурилган товуқ ва денгиз маҳсулотлари;

- попкорн ва тайёр пицца;

- донер, бургерлар, чипслар

Трансёғларни кундалик истеъмоли қанча бўлиши керак?

Идеал ҳолда, трансёғларнинг кундалик истеъмоли 0 грамм бўлиши лозим. Аммо реал ҳаётда бу қийин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти катталар учун трансёғларни истеъмол қилишни умумий калориянинг 1% дан кўп бўлмаган миқдорида чеклашни тавсия қилади. Масалан, агар кундалик калориянгиз 2000 ккал бўлса, трансёғлар миқдори 20 ккалдан (тахминан 2 грамм) ошмаслиги лозим.

Соғлом ҳаёт учун трансёғларни истеъмол қилишни минимал даражада ушлаш ёки умуман рад этиш тавсия этилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech