16:19 (23.09.2026)

52

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий қилинади

“Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини жорий қилиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–192-сон, 10.09.2026 й.) қабул қилинди.
 
- Фармонга кўра, 2027 йил 1 июлдан босқичма-босқич тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали касбий фаолият билан шуғулланиш тизими жорий этилади. Бунда:
 
- давлат рўйхатидан ўтказиш тиббиёт ва фармацевтика фаолияти амалга ошириладиган ихтисосликлар номенклатурасига киритилган мутахассисликларга нисбатан татбиқ этилади;
 
- ушбу номенклатура асосида махсус имтиҳон билан ёки махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказиладиган мутахассисликлар рўйхати тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг беморга тиббий таъсир кўрсатиш даражасидан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

- давлат рўйхатидан ўтказиш тиббиёт ва фармацевтика фаолияти амалга ошириладиган ихтисосликлар номенклатурасига киритилган мутахассисликларга нисбатан татбиқ этилади;

- ушбу номенклатура асосида махсус имтиҳон билан ёки махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказиладиган мутахассисликлар рўйхати тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг беморга тиббий таъсир кўрсатиш даражасидан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади;

- тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан ўтганлигини тўхтатиш, бекор қилиш ҳамда қайта давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;

- давлат рўйхатидан ўтказиш ва касбий фаолият юритишни мониторинг қилиш ҳамда маълумотлардан эркин фойдаланиш имконини берувчи Тиббиёт ва фармацевтика соҳаси мутахассисларининг ягона электрон реестри юритилади;

- 2030 йилга қадар тиббиёт ва фармацевтика ходимлари мутахассислиги бўйича ихтиёрий тартибда махсус имтиҳон натижаларига кўра ёки малака тоифаларини бериш жараёнида автоматик равишда 5 йил муддатга давлат рўйхатидан ўтказилади.


Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech