10:30 (07.07.2025)

56

ЖССТ зарарли маҳсулотлар нархини оширишга чақирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё давлатларини 2035 йилга қадар тамаки ва алкогол маҳсулотлари нархини 50 фоизга оширишга чақирди. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёнинг барча мамлакатларини 2035 йилгача алкоголь, сигарет ва ширин газланган ичимликлар нархини соғлиқ учун солиқлар ҳисобига камида 50 фоизга оширишга чақирди. Бу ҳақда ташкилот баёнотида айтилади.

Ташаббус «3 га 35» деб номланди.

ЖССТ маълумотларига кўра, тамаки, спиртли ичимликлар ва ширин ичимликларни истеъмол қилиш юқумли бўлмаган касалликлар, хусусан юрак касалликлари, саратон ва қандли диабет эпидемиясини кучайтирмоқда. Бу касалликлар дунёдаги барча ўлимларнинг 75 фоиздан ортиғини ташкил этади.

Яқинда эълон қилинган ҳисобот шуни кўрсатдики, бундай маҳсулотлар нархини бир марта 50 фоизга ошириш кейинги 50 йил ичида 50 миллион эрта ўлимнинг олдини олиши мумкин, дея таъкидлади ЖССТ.

Ташаббуснинг мақсади келгуси 10 йил ичида 1 триллион долларлик солиқларни йиғишдир. 2012 йилдан 2022 йилгача 140 га яқин мамлакат тамаки маҳсулотларига солиқларни оширди, натижада уларнинг реал нархи 50 фоиздан кўпроққа ошди, дея қўшимча қилди ЖССТ.

“Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ҳукуматларга тамакига қарши самарали курашиш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлаш учун бундай имтиёзли режимларни қайта кўриб чиқишни ва келажакда уларни қўлламасликни тавсия этади”, дейилади ҳужжатда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech