15:13 (29.04.2025)

132

Сифати кафолатланмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува тумани бўлим томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “N.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси Д.Х. фуқаро М.Х.га “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз 600 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли кирим ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 34 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.У. фуқаро М.Х.га 2 турдаги 270 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 14 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган “Spark” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автомашина олд ўриндиғида келаётган фуқаро А.У. 40 дона “Зардекс” номли инсон руҳиятига кучли таъсир дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Маълумот учун: Қонунчиликда, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дориларнинг чакана савдоси фақат ижтимоий дорихоналар, тегишли лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech