12:00 (10.07.2025)

118

Шифокорлар бразилиялик аёлга 56 йил давомида ташхис қўя олмади

Бразилияда шифокорлар 56 йил давомида маҳаллий аҳоли вакили Мария Лусия де Алмейда Гомесга ташхис қўя олмади. Унинг тарихини Metropoles нашри ёритди.

Гомеснинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар у атиги икки ёшида пайдо бўлган. Ёши улғайган сари оёқлари қийшайиб, тишлари эрта тўкилган, оёқларида оғриқ ва жағида муаммолар юзага келган. Бутун умри давомида оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши дорилар ичган аёл 12 та жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган, аммо улар ҳеч қандай натижа бермаган.

Бразилиялик аёл 58 ёшга тўлганида, шифокорлар унга ниҳоят ташхис қўйишди — Х-хромосомага боғлиқ гипофосфатемик рахит.

Муттахассислар Гомесга фақат битта дори воситасини даволаш учун тайинлашди ва айнан шу дори туфайли унинг ҳаёт сифати анча яхшиланди. Маълум қилинишича, агар ушбу дори қабул қилинмаса, барча аломатлар тезда қайтади, шунинг учун аёл дори қабул қилишни тўхтатмаслиги керак.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech