11:50 (25.02.2025)

893

Россияда 1-мартдан бошлаб муддати ўтган дори-дармонларни сотиш тақиқланади

Россияда 1-мартдан бошлаб муддати ўтган дори-дармонлар ва муомаласи чекланган дори воситаларини сотишни тақиқловчи қонун кучга киради.

Тақиқ "Честный знак" маркировкаси тизимида нотўғри маълумотга эга бўлган дориларга ёки тиббий мақсадларда қўлланиладиган дори воситалари ҳаракатини мониторинг қилиш тизимида маълумотлар мавжуд бўлмаган дори-дармонларга ҳам тегишли бўлади.

Таъкидланишича, ушбу янгиликлар россияликларнинг соғлиғини, айниқса, фуқароларнинг энг заиф тоифаси - пенсионерларни муддати ўтган дори-дармонларни билмасдан қабул қилиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлардан ҳимоя қилади.

"Қанчалик ғалати туюлмасин, муддати ўтган дори воситалари чекловларсиз сотилади, бу эса фуқаролар саломатлиги учун бевосита хавф туғдиради. Энди кассада дори воситасининг QR-кодини сканерлаганда "Честный знак" тизимидан маҳсулотнинг яроқлилик муддати тўғрисидаги маълумотлар келиб тушади. Aгар муддати ўтган бўлса, харид амалга ошмайди". - дейди Россия Давлат думасининг соғлиқни сақлаш қўмитаси раҳбари Сергей Леонов.

Қонунда идентификация воситаларини қўллаш ёки уларни фуқаролик муомаласига киритиш тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган дори воситаларини сотиш тақиқланади. Шунингдек, ҳокимият органлари қарори билан қўлланилиши тақиқланган ёки фуқаролик муомаласи тўхтатилган дори воситаларини сотиш тақиқланади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech