09:05 (16.07.2026)

125

"Хоразм дори-дармон" дорихонасида қонунчилик талаблари ижроси ва хизматлар сифати ўрганилди

Аҳолига сифатли ва хавфсиз фармацевтика хизматларини кўрсатиш, дори воситалари муомаласида қонунчилик талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳрининг "Истиқлол" маҳалласида жойлашган "Хоразм дори-дармон" МЧЖ тасарруфидаги 150-сонли дорихона фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар (ЎРҚ-399) ижроси доирасида Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши вакиллари иштирокида амалга оширилди.

Тадбир давомида дорихона фаолиятининг бир қатор муҳим йўналишлари таҳлил қилинди. Жумладан:

  • дори воситаларини белгиланган ҳарорат ва намлик режимида сақлаш ҳолати; 
  • ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларнинг белгиланган тартиб асосида нархланиши;
  • маркировка тизими ва электрон рецептлар билан ишлаш амалиёти;
  • аҳолига тезкор, сифатли ва хушмуомала хизмат кўрсатиш даражаси;
  • фуқароларнинг фармацевтика хизматлари бўйича фикр ва таклифлари.

Ўрганиш натижаларига кўра, аҳолига кўрсатилаётган тиббий-фармацевтика хизматлари сифатини янада такомиллаштириш, дори воситалари нархлари барқарорлигини таъминлаш ҳамда рақамли ечимлардан самарали фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар билдирилди.

Аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, дори воситалари муомаласида шаффофликни таъминлаш ва амалдаги қонунчилик талабларига риоя этиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech