09:00 (29.01.2026)

186

ЖССТда биологик қўшимчаларни кенг кўламда қўллаш бўйича умумий тавсиялар мавжуд эмас- мутахассис

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) биологик фаол қўшимчалар ёки бошқа озиқ-овқат қўшимчаларига бағишланган алоҳида меъёрий-ҳуқуқи базага эга эмас.

Бу ҳақда ЖССТнинг Россиядаги офиси раҳбари Батир Бердикличев ТАСС агентлигига берган интервьюсида маълум  қилди.

«Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан биргаликда Codex Alimentarius (лотинча — Озиқ-овқат кодекси) деб номланувчи халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш устида ишлаймиз. Ушбу кодекс барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан минерал ва витамин қўшимчалари учун стандартларни қамраб олади», — деди эксперт.

«ЖССТда аҳолининг барча қатламлари учун биологик қўшимчаларни кенг кўламда қўллаш бўйича умумий тавсиялар мавжуд эмас. Озиқ-овқат қўшимчалари биз томонимиздан муайян заиф аҳоли гуруҳларида аниқ микронутриентлар етишмовчилиги аниқланган ҳолларда мақсадли аралашув воситаси сифатида кўриб чиқилади», — деди Бердикличев. У мисол сифатида ҳомиладор аёлларга фолий кислотаси ва темир моддаси қабул қилиш тавсия этилишини қайд этди.

«Бошқалар учун зарур бўлган озуқа моддаларини етарли миқдорда сабзавот, мевалар, донли маҳсулотлар ва бошқа табиий озиқ-овқатлар билан бирга соғлом ва мувозанатли овқатланишдан олиши муҳим», — дея таъкидлади ЖССТ вакили.

Шунингдек, у одамларни "илмий далиллар мавжуд бўлмаган ҳолда" биологик фаол қўшимчалар қандайдир касалликларни даволайди ёки улардан ҳимоя қилади, деган маркетинг ваъдаларига ишониб қолмасликка чақирди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech