18:00 (17.07.2026)

22

“DORI-DARMON” акциядорлик компанияси акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди

"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси Кузатув кенгашининг 2026 йил 19 июндаги қарорига асосан 2026 йил 17 июль куни Компаниянинг мажлислар залида компания акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда: 

➖ Компания Кузатув кенгашининг 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда аввалги йиллар бўйича Кузатув кенгаши раисининг маълумотини эшитиш ;

Компаниянинг 2025 йил якуни бўйича ташқи аудит натижалари ва аудиторлик ташкилотининг хулосасини кўриб чиқиш;

Компания бошқарувининг 2025 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

  Компания корпоратив бошқарув тизимини 2025 йил якунлари бўйича баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;

Компаниянинг 2025 йил якунлари бўйича соф фойда/зарарини тақсимлаш;

  Компаниянинг 2026 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш;

➖ Компаниянинг 2026 йил молиявий–хўжалик фаолиятини молиявий ҳисоботларнинг миллий ва халқаро стандартлари талабларига мувофиқ ташқи аудит текширувидан ўтказиш, аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш;

➖ Компаниянинг амалдаги Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш;

➖ Компания Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Компания Кузатув кенгашининг янги таркибига:

Фозилкаримов Отабек Рустамович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари.
Мухамедов Шерзод Дилмуратович - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.
Икрамов Музраф Муборакходжаевич - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари.
Усмонов Бекзод Шавкат ўғли - "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ директори.
Софаров Шуҳрат Уралович - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи.
Ахматов Давранбек Журайевич - “SKY HILL” МЧЖ ҚК вакили.
Мустафаев Зафар Бўрибоевич - «Uzbek Lizing International» АЖ Бош директори.

Кузатув кенгашига мустақил аъзо сифатида: 
Расулова Дилфуза Валиевна- Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби профессори сайланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech