08:00 (27.05.2026)
61
Қадрли юртдошлар, ҳурматли ҳамкасблар!
Сизларни муборак Қурбон ҳайити айёми билан самимий табриклаймиз.
Ушбу улуғ ва қутлуғ байрам юртимизда меҳр-оқибат, бағрикенглик, саховат ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиб келмоқда. Қурбон ҳайити инсонларни эзгуликка, ўзаро ҳурмат ва ёрдамга чорлайдиган, қалбларга нур ва хотиржамлик улашадиган муқаддас айёмдир.
Шу муборак кунда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонларингизга файзу барака тилаймиз. Яқинларингиз меҳри ва дуолари доимо сизга ҳамроҳ бўлсин.
Юртимизда доимо ҳамжиҳатлик ва аҳиллик муҳити барқарор бўлиб, ҳар бир хонадонга бахт, қувонч ва фаровонлик ҳамроҳ бўлсин.
Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
ҳурмат билан "Dori-Darmon" АК жамоаси