13:15 (01.06.2026)
36
"Андижон Дори-Дармон" АЖ лицензияси янгиланди
"Андижон Дори-Дармон" акциядорлик жамиятининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси янгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган лицензиянинг амал қилиш муддати 2031 йил 1 июнга қадар белгиланган.
Мазкур лицензия жамият томонидан амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, ташиш ҳамда муомалага чиқариш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш имконини беради.