Янгиликлар

not found

Канадалик олимлар қон таҳлили орқали депрессияни аниқлаш усулини ишлаб чиқдилар

Макгилл университети (Канада) олимлари янги лаборатория таҳлили ёрдамида ўсмирларда депрессия ривожланганда қондаги миқдори ортадиган тўққизта молекулани аниқлашга эришдилар. Ушбу молекулаларнинг миқдорига асосланиб, олимлар вақт ўтиши билан касаллик белгиларининг кучайиш хусусиятларини аниқлай олдилар. Клиник тадқиқот натижалари депрессияни белгилари кучайишидан олдин, эрта босқичларда аниқлаш усулини ишлаб чиқиш имконини берди. Бунда катта ёшли беморларда мазкур тўққизта молекула (микроРНК) миқдорининг ошиши кузатилмади. Бу эса ушбу биологик жараёнлар фақат ўсмирларга хос бўлиши мумкинлигини тахмин қилишга асос бўлади. Тадқиқот доирасида қон намуналари олиниб, уларнинг молекуляр яхлитлигини сақлаш мақсадида қуритилди ва музлатилди. Намуналарни олиш, сақлаш ва ташиш жараёни осон бўлгани сабабли, бу усул клиник амалиётда кенг қўлланилиши мумкин. Усул намуналардан микроРНКни ажратиб олиш ва кейинчалик уни таҳлил қилишни ўз ичига олади. Тадқиқотнинг биринчи муаллифи Алиса Моргунова айтишича, олинган натижалар руҳий касалликларнинг ривожланишига ҳамроҳ бўлган дастлабки биологик ўзгаришларни кузатиш имконини берувчи усулдан амалда фойдаланиш мумкинлигини тасдиқлайди. Тадқиқотчилар олинган натижаларни ўсмирларнинг каттароқ гуруҳлари орасида тасдиқлашни ва микроРНКнинг генетик хавф омиллари ҳамда ташқи муҳит таъсири билан ўзаро алоқа механизмларини ўрганишни режалаштирмоқдалар.

  • 26 Май, 12:10
  • Батафсил
not found

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади

“Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-185-сон, 19.05.2025 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан 15 та туман (шаҳар)ларда, 2026 йил 1 январдан Самарқанд вилоятида тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини (Тажриба-синов лойиҳаси) жорий этиш доирасида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: - бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш орқали оилавий поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини ошириш; - тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини ошириш, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш.  Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш мақсадида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади. Қуйидагилар туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимларининг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан: - кўп тармоқли марказий поликлиникаларни марказий шифохоналарнинг маслаҳат-диагностика бўлинмаларига айлантириш; - тиббиёт ходимлари фаолиятини тасдиқланган меҳнат самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича назорат қилиш ҳамда натижалар асосида уларни рағбатлантириш. 2025 йил 15 июнгача Тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудларда, 2025 йил якунигача қолган ҳудудларда аҳоли “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда тиббиёт бригадаларига бириктирилади. Шунингдек, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури ишлаб чиқилган бўлиб, 2025 йил 1 июндан Дастур доирасида қисқа муддатда тиббиёт муассасаларида аҳоли учун қулай шароитлар мақсадида қуйидагилар йўлга қўйилади, жумладан: - тиббиёт муассасаларида кутиш заллари ташкил қилиниб, ўриндиқлар билан таъминланади; - аҳоли, беморлар, ногиронлар ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилади; - “Она ва бола” хоналари ташкил қилинади, хоналар ва йўлаклар тежамкор замонавий ёритиш қурилмалари билан жиҳозланади.

  • 23 Май, 11:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech