Янгиликлар

not found

Тез юриш аритмия хавфини камайтиради

Шотландия олимларининг янги тадқиқоти юрак аритмиясидан ҳимояланишнинг оддий усулини таклиф қилади: кўпроқ юриш. Aритмия деб аталадиган юрак ритмининг бузилиши юрак-қон томир касалликлари, ногиронлик ва ўлимга сезиларли ҳисса қўшади. Aритмиянинг бир неча турлари мавжуд, жумладан тахикардия, брадикардия ва атриял фибрилация. Мутахассислар ҳар қандай турдаги аритмия белгилари бўлмаган 420 000 дан ортиқ иштирокчиларни (ўртача ёши - 55 ёш) танлаб олишди, улар юриш тезлиги ҳақида маълумот беришди. Юриш давомийлиги ва тезлиги ҳақидаги маълумотлар 82 000 га яқин одамда мавжуд эди Тадқиқотчилар юриш тезлигини қуйидагича аниқладилар: Секин: тахминан 4,8 км/соат. Барқарор (ўртача): 4,8–6,4 км/соат. Тез: 6,4 км/соатдан юқори. Иштирокчиларнинг 6,5 фоизи секин юришни, 50 фоиздан ортиғи ўртача тезликда ва тахминан 40 фоизи тез юришни машқ қилди. 13 йиллик кузатув давомида 10 иштирокчидан 1 нафаридан юрак ритми бузилишлари қайд этилди. Кейинги таҳлиллар шуни кўрсатдики, тез юрганларда секин юрганларга нисбатан аритмия ривожланиш хавфи 43% га, хусусан атриял фибрилация 46% га паст бўлган. (Таққослаш учун, ўртача тезликда юрганларда аритмия ривожланиш хавфи 35% га паст бўлган). Тез юрганларнинг танадаги яллиғланиш даражаси ҳам паст бўлган, бу паст C-реактив оқсил даражасида акс этган. "Жисмоний фаоллик аномал юрак ритми бузилиши ва бошқа юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириши маълум. Секин юриш соғлиқ учун ҳаракатсиз турмуш тарзидан кўра яхшироқдир, аммо янги тадқиқот шуни кўрсатдики, юришнинг тезлиги юракни қўшимча ҳимоя қилади", - дейди тадқиқот муаллифлари.

  • 2 Май, 15:14
  • Батафсил
not found

119 013 нафар тиббиёт ходими вирусли гепатит “В” инфекцияга қарши эмланди

Гепатит дунёда энг кўп одамлар вафот этадиган юқумли касалликлар орасида иккинчи ўринда туради: у йилига 1,3 миллион инсоннинг ўлимига сабаб бўлади - яъни юқумли касалликлар орасида ўлимнинг асосий сабаби бўлган сил касаллиги билан бир хил ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2024 йилги глобал гепатит ҳисоботига кўра ушбу касаллик қурбонлари сони доимий ўсиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 майдаги ПҚ-243-сонли "Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори асосида мамлакат миқёсида кенг кўламли скрининг ва профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилишича, жорий йилнинг 14 апрель ҳолатига республикада аҳолининг 1 446 497 нафари (75,1 фоизи) вирусли гепатит “В” турига, 1 446 628 нафари (75,2 фоизи) вирусли гепатит С турига скрининг текширувидан ўтказилган. Скрининг текширувидан ўтказилган аҳолинининг 40 889 нафарида (2,8 фоизи) гепатит В тури, 49 886 нафарида (3,4 фоизи) гепатит С тури аниқланган. Қарорда белгиланганидек, вирусли гепатит С тури билан касалланган беморларни вирусга қарши даволашни 10,5 минг нафаргача етказиш режа қилинган. Вирусли гепатит “В” инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган жами 119 013 минг нафар тиббиёт ходимларини ушбу инфекцияга қарши тўлиқ эмлаш ишлари ўтказилди. Маълумки, юқумли касалликларни олдини олишда эмлашнинг аҳамияти жуда катта. 27 - апрелдан ўз ишини бошлаган Европа эмлаш ҳафталиги 3-май кунигача давом этади. ЕЭҲ— бу ҳар йили ўтказиладиган ташаббус бўлиб, ЖССТ Европа ва Марказий Осиё минтақавий бюроси ва унга аъзо бўлган бир қатор давлатларда иммунизация бўйича хабардорликни ошириш, коммуникацияни яхшилаш ва эмлашни тарғиб қилишга қаратилган. Ташаббуснинг мақсади — ҳар бир боланинг эмлаш билан олдини олиш мумкин бўлган касалликлардан ҳимояланиш ҳуқуқи ва эҳтиёжи борлигини эслатиш орқали эмлаш қамровини ошириш ва бу борадаги хабардорликни кучайтиришдир.

  • 2 Май, 12:00
  • Батафсил
not found

Фармацевтлар малака оширди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 май кунидаги "Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фан тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 4310-сон Қарор талабларига асосан, олий маълумотли тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг узлуксиз касбий, тиббий таълимида тўпланадиган кредитларнинг ҳажми белгилаб қўйилган. Жумладан, ўрта махсус тиббиёт ва фармацевтика кадрлари 5 йил давомида 180 соат кредит ҳажмда кредит балллари йиғишлари талаб этилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги "Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" ги 319-сон қарори 14-бандида: Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг таянч услубий маркази ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Юқоридаги қарорлар талабларини бажариш, шунингдек “Дори-дармон” Акциядорлик компанияси тизимида фаолият юритаётган фармацевт ходимларнинг касбий билим ва малакаларини ошириш мақсадида, компаниянинг 18 нафар ва Сирдарё минтиқавий бўлимининг 13 нафар фармацевт ходимлари Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказида 144 кредит соат малака ошириш курсларини муваффаққиятли тамомлаб, тест синовлари ҳамда малака тоифаларига мос равишда табақалаштирилган саволлар асосида суҳбатдан ўтдилар ва тегишли сертификатларни қўлга киритдилар. Шу билан бирга, касбий малака ошириш давомида фармацевтика соҳасига татбиқ этилаётган янги қоида ва меъёрлар, соҳадаги янгиликлар шунингдек, ҳуқуқий ҳужжалар бўйича билим ва маҳоратини оширдилар.

  • 2 Май, 08:56
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech