Янгиликлар

not found

Апрель-май ойларида аллергияга қарши дориларга талаб ошади

Одатда, аллергияга қарши дориларга талаб март ойидан бошланади ва апрель-май ойларида юқори чўққисига етади. Яндекс қидирувида аллергияга қарши дори-дармонларга оид сўровлар сони ҳар йили ўртача 13% га ошади. Яндекс сўровига кўра, аллергия билан оғриган беморларнинг 43 фоизи ҳар доим дори қутисида керакли дорилар бўлишини назорат қилади. Худди шунча инсон аллергия аломатлари пайдо бўлгандан кейин дори воситасини харид қилади. 14% эса сурункали касаллик сабаб дори воситаларини мунтазам сотиб олади. Респондентларнинг 46 фоизи хариддан аввал шифокорнинг рецептини олишади, 32 фоизи қидирув тизимларидан, 29 фоизи эса дорихоналар сайтидан дорилар ҳақида маълумот излайди. Шу билан бирга, деярли ярми (48%) сотиб оладиган дори воситасининг рекламаларини кўриб чиқади. Рекламаларда респодентларнинг 61 фоизи дориларнинг хусусиятларига, 54 фоизи нархига, 45 фоизи таркибига, 23 фоизи брендига, 22 фоизи чиқарилиш шаклига, 20 фоизи онлайн буюртма бериш имкониятига эътибор беради. Иштирокчиларнинг деярли ярми (48%) аллергияга қарши дори-дармонларни онлайн харид қилади. Бунинг учун 26% онлайн дорихоналардан 16% эса тармоқли дорихоналар веб-сайтларидан фойдаланади. Сўровнома натижаларига кўра, аллергияга қарши дори-дармонларни доимий равишда сотиб олувчиларнинг ҳар 10 тадан 8 таси кўпинча бир хил дори воситаларидан фойдаланади. Бироқ, уларнинг ярми дорини бошқасига алмаштиришга тайёр ёки аллақачон аналогига ўтишган. Аллергияга қарши воситалар ҳақида гап кетганда, фойдаланувчилар кўпинча дарҳол сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилишади. Агар дори керакли дорихонада бўлмаса, 64% уни бошқа қаердан сотиб олиш мумкинлигини қидиради ва 35% дарҳол аналогга ўтади. Биринчи қидирувдан бошлаб янги дори сотиб олишгача бўлган ўртача вақт 1 кун. Фойдаланувчиларнинг 25 фоизи эса қидирувни бошлаганидан кейин 14 дақиқа ичида буюртма беришади. Яндекс онлайн сўровида 18-64 ёш оралиғидаги 2900 нафардан ортиқ интернет фойдаланувчилари иштирок этган.

  • 3 Апрель, 17:43
  • Батафсил
not found

I чорак давомида 47 номдаги 30341 ўрам дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан республикамиз ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирларда олинган дори воситалари "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ лабораторияларида экспертиза қилинди. Жорий йил I чорагида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, 2485 номдаги 434591 ўрам жумладан: - 1855 номдаги 373 921 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган; - 171 турдаги 3076 ўрам — ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (контрафакт); - 412 номдаги 27 253 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз; - 47 номдаги 30341 ўрам — қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотларини тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилди. Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

  • 3 Апрель, 08:52
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech