Янгиликлар

not found

Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форуми доирасида миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди

Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форум доирасида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Мазкур миллий кўргазмага Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочанова ташриф буюрди. Кўргазма “Витебск” концерт залида ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика, енгил саноат, электротехника, ахборот технологиялари, туризм ва ҳунармандчилик каби соҳаларда ишлаб чиқарилган турли хил маҳсулот ва хизматлар кенг  намойиш этилди. “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси ҳам мазкур кўрсазмада иштирок этиб, ўз хизматларини таклиф қилди.  Кўргазма доирасида “Экзон” Беларусь фармацевтик компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.   “Экзон” дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, “Made in Uzbekistan” бренди остида тақдим этилган маҳсулотлар Ўзбекистонда маҳаллий хомашё асосида, замонавий технологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилган бўлиб, улар сифат ва экспортбоплик жиҳатидан халқаро талабларга тўла жавоб беради. Шу билан бирга, кўргазмада Беларусь Республикасининг миллий маҳсулотлари ҳам намойиш қилинди. Бу икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида ўзаро ўрганиш, тажриба алмашиш ва янги ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилиш учун қулай муҳит яратди. Шунингдек, кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркорлари ўртасида “B2B” мулоқотлар, маҳсулот тақдимотлари ва савдо учрашувлари ташкил этилди.

  • 3 Сентябрь, 18:00
  • Батафсил
not found

Како маҳсулотининг ҳайратланарли фойдаси аниқланди

Гарвард тиббиёт мактаби ва Бригам аёллар шифохонаси олимлари олиб борган тадқиқотларга кўра, како экстракти қўшимчаларини узоқ муддат давомида қабул қилиш умумий гипертония ривожланиш хавфини камайтирмайди, бироқ у қон босими меъёрда бўлган инсонларда бу ҳолатнинг олдини олишда самарали бўлиши мумкин. Тадқиқот натижалари Hypertension журналида эълон қилинди. Тадқиқотда 21 442 нафар кексалар — 65 ёшдан катта аёллар ва 60 ёшдан катта эркаклар иштирок этди. Иштирокчилар тасодифий тарзда икки гуруҳга ажратилди: бир гуруҳга како экстракти ва мультивитамин қўшимчаси берилган бўлса, иккинчи гуруҳ плацебо қабул қилди. Како экстрактининг гипертония ривожланиш хавфига таъсирини аниқроқ баҳолаш мақсадида тадқиқот бошланишида қон босими ошмаган 8 905 нафар иштирокчидан иборат алоҳида гуруҳ ҳам таҳлил қилинди. Кузатувнинг ўртача даври 3,4 йилни ташкил этди. Ушбу муддат давомида икки гуруҳ ўртасида сезиларли фарқлар топилмади: бир хил частотада гипертония ҳолатлари ривожланди. Бироқ кичик гуруҳларни таҳлил қилганда,, асосий систолик босим 120 mm Hg дан паст бўлган одамларда какао қўшимчаси гипертония ривожланиш хавфини 24 фоизга камайтирган. Бу ижобий таъсир, асосан, қўшимча қабул қилинганининг иккинчи йили охирига келиб намоён бўлган. Шу тариқа, тадқиқот муаллифлари какао флаваноллари мавжуд қон босимини пасайтиришдан кўра, қон томирлар соғломлигини сақлаш ва қон босимининг эрта босқичда ошишининг олдини олишда самарали эканини қайд этишди. Какао таркибида антиоксидантларга қўшимча равишда магний, цинк, фосфор ва калий каби организм учун муҳим бўлган моддаларга ҳам бой. Шунинг учун у кайфиятни яхшилаш ва умумий аҳволни барқарорлаштиришга ёрдам беради. Ушбу ичимлик айниқса совуқ фаслларда фойдали ҳисобланади, чунки у вирусли касалликлар ва организмдаги яллиғланиш жараёнларига қарши курашиш қобилиятига эга.

  • 3 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

III Ўзбекистон–Беларусь аёллар бизнес-форуми

Жорий йилнинг 2-3 сентябрь кунлари Беларусь Республикасининг Витебск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши ҳамкорлигида III Ўзбекистон–Беларусь аёллар бизнес-форуми ўтказилмоқда. Мазкур форум икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Сенат Раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси таркибида "Dori-Darmon" акциядорлик компанияси вакиллари ҳам мазкур йирик халқаро тадбирда иштирок этмоқда. "Dori-Darmon" АК Беларусь фармкомпаниялари билан танишиш ва ҳамкорлик шартномаларини имзолашни режалаштирган. "Ўзбекистон-Беларусь: ҳамкорлик барқарор ривожланиш омили сифатида"  мавзусида ўтказилаётган бизнес-форумда “Ўзбекистон – Беларусь: таълим, фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида бўлиб ўтган секция мажлисида икки мамлакат ҳокимият органлари, университетлари, илмий ва тиббиёт марказлари вакиллари иштирок этди. Йиғилиш давомида университетларнинг ўзаро ҳамкорлиги, технологик ривожланишда илм-фаннинг ўрни, фармацевтика саноатининг истиқболлари, оналар ва болалар саломатлиги, шунингдек, тиббиёт соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масалалари диққат марказида бўлди. Секция мажлисида "Dori-Darmon" АК тижорат директори Р. Абдулов "Реимбурсация дастурларини ишлаб чиқиш: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро истиқболлар' мавзусида маъруза қилди. Компания мисолида раимбурсация дастурининг аҳамияти, соҳага берилаётган кенг имкониятлар,  аҳолини сифатли дори-воситалари билан таъминлашда мазкур дастурнинг ўрни ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Таъкидлаш керакки, форум доирасида иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиш, янги ҳамкорлар излаш, истиқболли лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш имкониятига эга бўлади.

  • 2 Сентябрь, 19:40
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech