Янгиликлар

not found

Олимлар Осиёда ўсадиган ўсимликдан ОИВга қарши кучли дори топдилар

Япониянинг Тохо ва АҚШнинг Дюк университетларининг халқаро олимлар гуруҳи «Daphne pseudomezereum» ёки онишибари ўсимлиги таркибида инсон иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) репликациясини босувчи моддалар мавжудлигини аниқладилар. «Daphne pseudomezereum» — Япония, Хитой ва Кореяда ўсадиган ўсимлик ҳисобланади. Яллиғланишга қарши хусусиятлари туфайли унинг пўстлоғи анъанавий равишда сурункали тери касалликлари ва ревматизмни даволаш учун ишлатилган. Энди эса бу ўсимликнинг меваларида ОИВга қарши кучли фаолликка эга бирикмалар мавжудлиги аниқланди. Тадқиқот гуруҳи унинг меваларидан 10 та, шу жумладан, илгари номаълум бўлган учта бирикмани ажратиб олди. Уларнинг учтаси ОИВни бостиришда юқори таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, бирикмаларнинг цитотокциклиги паст бўлиб, бу уларни кейинги ўрганиш учун истиқболли қилади. Қайд этилишича, ушбу кашфиёт ОИВга қарши дориларни яратиш учун янги имкониятлар очади. 

  • 24 Март, 15:50
  • Батафсил
not found

Шифокор ва фармацевтларнинг масофавий малака ошириши кутилган натижани берадими?

25 феврал куни Россия Давлат Думаси депутатлари шифокорлар ва фармацевтлар учун масофавий таълимни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Ўзгартиришлар 2026-йил 1-мартдан кучга киради. Истиснолар ҳам тақдим этилади, аммо улар федерал таълим стандартлари билан белгиланади. Жорий йилнинг 1-сентабрига қадар ҳукумат онлайн таълимдан фойдаланиш мумкин бўлган таълим фаолияти турлари ва фанлар кўламини белгилаши керак. Шу билан бирга, қўшимча тиббий таълим дастур турлари бўйича лицензияланади. "Справочник врача" (Шифокор қўлланмаси) иловасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, ҳозирги кунга қадар янги профессионал маълумотларни офлайн режимда олган шифокорлар озчиликни ташкил этади, атиги 5%. Шу билан бирга, онлайн таълимни афзал кўрганлар 62% ни ташкил қилади. Уларнинг 59 фоизи олган билимларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилган, 23 фоизи эса таълим сифатига эътибор бермайди, фақат балл ва сертификат олишга қизиқади. Шу билан бирга, сўровда қатнашган шифокорларнинг 40 фоизи онлайн таълимни чеклашни қўллаб-қувватлайди. Улардан 42 фоизи мамлакатимизда онлайн таълим яхши билим ва амалий кўникмаларни таъминламайди, деб ҳисоблайди. 28% Россия шифохоналарининг техник жиҳозлари иш жойида ўқитишга имкон бермаслигини ва улар бўш вақтларини беҳуда сарфлашни хоҳламасликларини таъкидлаган. Масофавий таълим ғояси шифокор ва фармацевтларнинг доимий малака ошириши кераклиги сабабли пайдо бўлган. Тиббиёт муассасаларида кўпинча шифокорларни ишдан бўшатиб, малака оширишга юбориш имконияти бўлмайди. Онлайн таълим ушбу муаммони ҳал қилди. Онлайн таълим тарафдорларининг 38 фоизи, гарчи унинг бекор қилинишига қарши бўлса ҳам, онлайн таълим янада яхшиланиши керак, деб ҳисоблайди. Офлайн ва онлайн тренинг давомида олинган маълумотлар бир хил бўлишига қарамай, 30% йўлда вақтни беҳуда сарфлашдан маъно кўрмайди. Сўровда қатнашган шифокорларнинг 15 фоизи масофавий ўқитиш бекор қилинса ва сертификатни онлайн янгилаш имконияти йўқотилса, тиббиётни бутунлай тарк этишга тайёр. Кўпчилик шифокорлар масофавий таълимнинг қисман бекор қилинишидан яхши натижа кутишмайди. Респондентларнинг 53 фоизи бекор қилиш қўшимча иш юки туфайли чарчашни тезлаштиради, деб ҳисоблайди. 28% эса ҳамкасбларининг ўқишга кетиши туфайли шифокорлар учун беморлар оқими ва қоғозбозлик юки ошади деб ҳисоблайди, бу эса беморларнинг шикоятлари сонининг кўпайишига олиб келади. Методология: Сўров 2025-йил 27-февралдан 5-мартгача ўтказилди. Жами 2021 нафар шифокор иштирок этди.

  • 24 Март, 12:51
  • Батафсил
not found

24-март - Бутунжаҳон сил касаллигига қарши кураш куни

Ҳар йили дунё бўйлаб 24 март "Бутунжаҳон силга қарши кураш куни" сифатида нишонланади. Роберт Кох томонидан 1882 йил 24 март куни сил касаллиги патогени аниқлангани муносабати билан дунё бўйлаб шу кун Жаҳон силга қарши кураш куни этиб белгиланган. Бу йил ҳам мазкур сана муносабати билан “Ҳа! Силга барҳам бера оламиз! Мажбуриятлар, инвестициялар, натижалар” шиори остида жаҳоннинг турли нуқталари, жумладан, мамлакатимизда кенг қамровли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ўтган йили дунё бўйича 10,8 миллион кишига сил ташхиси қўйилган. Улардан 1,25 миллион нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. 2000 йилдан бери силга қарши кураш бўйича глобал саъй-ҳаракатлар туфайли 79 миллион кишининг ҳаёти сақланиб қолинган.

  • 24 Март, 10:08
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech