Янгиликлар

not found

Нима учун таблеткаларни минерал сув билан ичиш мумкин эмас?

Дорини нима билан бирга ичишни танлаш одатда таъмга асосланади. Мисол учун, кўпчилик аччиқ таблеткаларни ширин нарса билан ичишни афзал кўрадилар. aif.ru сайти дорилар учун газсиз сувдан фойдаланиш энг яхшиси эканлигини ёзди.Шу билан бирга, минерал сув билан ичиш тавсия этилмайдиган дорилар мавжуд. Баъзи дориларни шарбат билан ичиш яхшироқми? Тавсияларга кўра, дорилар таркибидаги фаол моддалар нима билан ичишингизга қараб ёмонроқ ёки яхшироқ сўрилиши мумкин, масалан темир танқислиги камқонлигини даволашда темир препаратларини нордон шарбат билан қабул қилиш яхши, чунки темир кислотали муҳитда яхшироқ сўрилади ва аксинча, сут билан ичиш тавсия этилмайди, чунки сут маҳсулотлари таркибида темир бўлган препаратларни зарарсизлантириши мумкин. Нима учун минерал ёки юқори газланган сув билан дори-дармонларни қабул қилмаслик керак? Бундай ичимликлар дори воситаларини фойдасиз ҳолатга келтириши мумкин: “Газли ичимликлар метеоризмга олиб келади. Мумкин бўлган ферментация туфайли препаратнинг ичакда сўрилиш даражаси пасайиши мумкин. Минерал сув эса ишқорийдир: ишқорий муҳит ошқозонда хлорид кислотани нейтраллайди ва баъзи дорилар сўрилмаслиги мумкин.

  • 7 Сентябрь, 13:20
  • Батафсил
not found

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади

Янги фармон асосида 2024 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида қуйидагиларни бирлаштириш орқали юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади: ◊ Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси; ◊ Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси; ◊ Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси; ◊ Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси. Янги жамғарма маблағлари қандай шакллантирилади? ◊ Президентимиз фармонига мувофиқ, қуйидагилар 2024 йил 1 январдан Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланди: • Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган 350 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар; • спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш харажатлари учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар; • иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш учун Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган 50 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар; • Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг бўш турган бинолари, кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини оммавий савдолар (аукцион)да сотишдан тушадиган маблағларнинг республика бюджетига ўтказиладиган 50 фоизи; • Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг мол-мулкини ижарага беришдан тушадиган тушумларнинг, Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг операцион харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган 100 фоизи; • халқаро молия институтларининг, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари; • Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан Тиббиётни ривожлантириш жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар; • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари; • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

  • 7 Сентябрь, 10:13
  • Батафсил
not found

Президент фармони: Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолияти янада такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.  Фармонга мувофиқ қуйидагилар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилсин: ◊ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги; ◊ 2024 йил 1 январдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси. Фармонга мувофиқ,  Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқаро ташкилотлар ва хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда 2023 йил якунига қадар “Аҳоли саломатлиги– 2030” миллий стратегияси ишлаб чиқади. Унда қўйидагилар эътиборга олинади: • аҳолини максимал қамраб олган ҳолда бирламчи тиббий -санитария хизматини унга янада яқинлаштириш; • фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини, соғлом овқатланишини ва жисмоний фаоллигини қўллаб -қувватлаш, уларни аҳоли орасида ҳар томонлама тарғиб қилиш; • оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг бу борадаги эҳтиёжларини қондириш; • ихтисослашган тиббий ёрдам кўламини кенгайтириш; • соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, қоғозбозликка, асоссиз бюрократияга ва навбатларга чек қўйиш, аҳолига тиббиёт муассасаларига мурожаат қилганида қулайликлар яратиш; • замонавий ва самарали бошқарув усулларини жорий қилиш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш; • кадрлар салоҳиятини ошириш, тиббий таълим ва илм-фанни ривожлантириш; • хусусий секторни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш ҳамда йирик давлат- хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш; • тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; • фармацевтика тармоғини самарали тартибга солиш.

  • 7 Сентябрь, 08:59
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech