Янгиликлар

not found

"Qashqadaryo Dori-Darmon" МЧЖ GDP сертификатини олди

Куни кеча бўлиб ўтган матбуот  анжуманимизда “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва тизимдаги “Fargʻona Dori-Darmon”, "Toshkent viloyat Dori-Darmon" ҳамда "Samarqand Dori-Darmon" акциядорлик жамиятлари, "Qoraqalpoq Dari-Darmak", “Ўзбекистон дори таъминоти"  масъулияти чекланган жамиятлари “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олганлиги ҳақида маълумот берган эдик. Бугун уларнинг сафи биттага кўпайди "Qashqadaryo Dori-Darmon"масъулияти чекланган жамияти ҳам GDP  сертификатини олди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сон қарорида маҳаллий фармацевтикага GxP зарур амалиётлар талабларини жорий этиш назарда тутилган. барча маҳаллий ва хорижий дори воситалари ишлаб чиқарувчилар Зарур ишлаб чиқариш амалиётининг (GMP) миллий талабларига, фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий ташкилотлар Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP) миллий талабларига, фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур дистрибюторлик амалиётининг (GDP) миллий талабларига мувофиқ бўлиши лозим.  Зарур амалиётларни татбиқ этишнинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат: -сифатсиз махсулотни импорт қилинишини олдини олиш; -аҳолини сифатли, хавфсиз ва безарар дори воситалари билан таъминлаш; -фармацевтика маҳсулотларини хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгарликни аниқ белгилаш; -ходимларни ўзларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида сифатли бажаришини таъминлаш; -фармацевтика маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга ёндашувни ўзгартириш, бу нуқсонларни пайдо бўлиши ва маҳсулотни чақириб олиш ҳолатларини камайтириш; -фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигига ишончни ҳужжатлар билан тасдиқлаш; -халқаро талабларга жавоб берадиган сифат тизимини яратиш; -реализация жараёнида техник баръерларни бартараф этиш; -маҳаллий махсулотларни чет эл давлатларига экспорт қилиниши учун кенг йўл очиб бериш ҳамда маҳаллий махсулотларни рақобатбардошлигини таъминлаш; -қалбаки ва сифатсиз дори воситаларини таъминот занжирига кириш хавфи олди олиш; -фармацевтика маҳсулотларини хусусиятлари ўзгармаган холда истеъмолчиларга етказиб берилишини таъминлаш; -фармацевтика маҳсулотларини давлат харидлари бўйича тендерларда қатнашиш.  

  • 23 Август, 17:39
  • Батафсил
not found

Тадқиқот: AҚШда ёшлар орасида ошқозон-ичак саратони билан касалланиш кўпаймоқда

2010 ва 2019 йиллар оралиғида Қўшма Штатларда саратон ташхиси даражаси 100 000 кишига 100 дан 103 гача кўтарилди, энг муҳим ўзгаришлар 30 ёшдан 39 ёшгача бўлган одамлар гуруҳида кузатилди. Тадқиқот натижалари AMA Network Open журналида чоп этилган. Тадқиқот муаллифлари тўққиз йил давомида саратон касаллигига чалинган 50 ёшгача бўлган 560 мингдан ортиқ одамнинг маълумотларини ўрганишди. Тадқиқотга кўра, кўкрак бези саратони 50 ёшгача бўлган одамларда саратоннинг кенг тарқалган тури бўлиб қолмоқда. Шунингдек, ошқозон-ичак тракти саратонининг турлари орасида энг сезиларли ўсиш кузатилган. Ошқозон-ичак саратони, жумладан, йўғон ичак саратони, аппендикс саратони ва бошқа турлари билан касалланганлар сони 15 фоизга ошди. Бундан ташқари, 2010-2019 йилларда онкологик касалликлар аёлларда кўпроқ аниқлангани, эркаклар ўртасида касалланиш 5 фоизга камайгани маълум бўлди. Маълумотларни ирқи ва этник келиб чиқиши бўйича таҳлил қилган тадқиқотчилар Осиё, Тинч океани, испан, америкалик ҳиндлар ёки Aлясканинг тубжой аҳолиси орасида саратон касаллиги кўпайиб бораётганини аниқладилар. Ёшлар ўртасида саратон касаллигининг кўпайиши сабаблари ноаниқ, аммо мумкин бўлган шартлар - семириш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, чекиш, уйқунинг етишмаслиги ёки сифати ёмонлиги, ҳаракатсиз турмуш тарзи, атроф-муҳитнинг кансерогенлар билан ифлосланиши. Лойиҳа билан танишган онколог Пол Оберштейн "Aгар биз бу хавфга нима сабаб бўлаётганини тушунмасак ва уни ўзгартириш учун бирор нарса қила олмасак, вақт ўтиши билан бу тобора жиддий муаммога айланишидан қўрқаман", -дедиThe Washington Post нашрига берган интервьюсида.

  • 23 Август, 08:45
  • Батафсил
not found

20 дақиқада қонни 50 та кўрсаткич бўйича текширадиган қурилма ишлаб чиқилди

Vital Biosences Inc компания таъсисчиларига кўра, қурилма бир неча томчи қон ёрдамида 50 га яқин лаборатория таҳлилларини ўтказишга ёрдам беради. Vital бош директорининг айтишича, улар бу қурилма учун 48 миллион доллар сармоя олишга муваффақ бўлган, бу миқдор ишланмани якунлаш ва клиник синовларни бошлаш учун етарли. Қурилма қандай ишлайди? VitalOne деб номланган диагностика машинаси бир вақтнинг ўзида учта турдаги таҳлилларни ўтказишга қодир: гематологик, клиник кимёвий ва иммунологик. Синовлар анемия, метаболик касалликлар ёки юқори инсулин даражаси каби қон касалликлари мавжудлиги ёки йўқлигини кўрсатади. Қурилма шифокор хонасида бўлади, шунинг учун беморга қон намуналарини олиш учун бошқа клиникаларга бориш шарт эмас ва қон таҳлилини бир неча кун кутишга тўғри келмайди. Бемор шифокорнинг қабулхонасида қон топшириши ва натижаларни 20 дақиқа ичида олиши мумкин, бу эса бемор ва шифокорнинг вақтини тежашга ёрдам беради, такрорий ташрифларни бартараф этади. Vital Biosences компаниясининг қурилмаси кенг жамоатчиликка тақдим етилмайди. Қурилманинг биринчиларини бозорга 2024 йилга яқин олиб чиқиш режалаштирилган, чунки унгача бу қурилма синовдан ўтиши ва ФДA томонидан тасдиқланиши керак. Таҳлил минимал қон миқдорини талаб қилади. Ишлаб чиқувчининг фикрига кўра, тест учун 6 томчи қон етарли.

  • 22 Август, 16:44
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech