Янгиликлар

not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситасини ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “S.A.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси С.Б. фуқаро А.Ф.га 39 дона “Gabaten” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, сотиш мақсадида сақланиб келинган 50 дона ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ф.У. ва Т.У. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.А.га 34 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 3 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, улардан жами 43 дона ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбирда, фуқаролар Н.У. ва Р.Р. фуқарога 9 дона “Тропикамид" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 4,2 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда фуқаро С.Х.нинг ёнидан 1 дона пакетда ўткир ҳидли кукунсимон модда, 25 дона “Зардекс” ва 5 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

  • 12 Декабрь, 09:10
  • Батафсил
not found

ChatGPT дорилар билан боғлиқ саволларга жавоб беришдан бош тортди

Лонг-Aйленд университети (AҚШ) мутахассислари ChatGPT чатботининг бепул версиясида дори воситалари билан боғлиқ нотўғри маълумотлар берилганлигини аниқлади. Тадқиқот ташкилот сайтида чоп этилди. Тажриба давомида олимлар дастурга тиббий мавзуларга оид 45 та савол беришди. Чатбот улардан 11 тасига бевосита жавоб беришдан бош тортди,10 та саволга аниқ бўлмаган жавобларни берган ва 12 та саволга нотўғри жавоб берган. Ҳар бир савол учун тадқиқотчилар манба сўрашди: ChatGPT фақат 8 та жавобга ҳаволаларни тақдим этди, лекин уларнингҳеч бири мавжуд эмас эди. Шундай қилиб, тадқиқот муаллифлари чатботдан COVID-19 учун вирусга қарши дори паксловид ва қон босимини пасайтирувчи верапамил препарати бир-бири билан ўзаро таъсир қиладими ёки йўқлигини сўради. Бот, дорилар ўртасида ҳеч қандай ўзаро таъсир йўқлигини айтди, гарчи аслида уларни биргаликда қўллаш қон босимининг ҳаддан ташқари пасайишига олиб келиши мумкин. Муайян препаратнинг дозасини аниқлаш сўралганда, ChatGPT жиддий хатога йўл қўйди: чатбот дозани микрограмлар ўрнига миллиграммларда кўрсатди. "Ботдан ёрдам сўраган ҳар қандай тиббиёт ходими белгиланганидан 1000 баравар кам доза олади."деди тадқиқот муаллифи Сара Гроссман. Материалда айтилишича, олимлар чатботнинг 2021-йил сентабр ойидан кечиктирмай юклаб олинган ва қайта ишланган маълумотларга кириш учун бепул версиясидан фойдаланган. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, ушбу воситанинг пулли версияси аниқроқ жавоб беради. Аввалроқ, сунъий интеллект иловаси юрак етишмовчилиги касаллигини у содир бўлишидан олдин аниқлай олди

  • 11 Декабрь, 13:00
  • Батафсил
not found

ЖССТ: 2023-йил бошидан бери дунёда 610 мингдан ортиқ одам вабо билан касалланган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вабо билан касалланиш билан боғлиқ вазият ёмонлашганини таъкидламоқда. 2023-йил бошидан буён касалланганлар сони 610 мингдан ошди. Бу 2022 йилдагидан кўп, деди ЖССТ ва касалликнинг дунёда тарқалиш хавфини "жуда юқори" деб баҳолаган. “2023-йилда вабо билан касалланганлар сони, ЖССТга аъзо мамлакатларнинг дастлабки ҳисоботларига кўра, 15-ноябр ҳолатига кўра ўтган йиллардаги кўрсаткичлардан ошиб кетган. 610,000 дан ортиқ ҳолатлар ва 3,500 ўлимлар ҳақида хабар берилган ", дейилади ЖССТ ахборотномасида. Ой давомида касалланишлар сони қарийб 7000 га ошган. Ташкилот маълумотларига кўра, 2022 йилда дунё бўйлаб 472 697, 2021 йилда эса 223 370 вабо касаллиги аниқланган. Йил бошидан бери жами 29 давлатда вабо эпидемияси қайд этилган. 15-октабрдан 15-ноябргача бу рақам ошмаган. Аммо худди ўша пайт, "зарарланган мамлакатларда янги эпидемиялар қайд этилган." Эпидемияларнинг кўплиги ва уларнинг географик тарқалиши, шунингдек, вакциналар ва бошқа ресурсларнинг етишмаслигини ҳисобга олган ҳолда, ЖССТ глобал даражадаги хавфни жуда юқори деб баҳолашда давом этмоқда”, — дейилади ташкилот хабарида.

  • 11 Декабрь, 09:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech