Янгиликлар

not found

ЖССТ Хитойни болаларда номаълум пневмония эпидемияси ҳақида маълумот алмашишга чақирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойдан болаларда номаълум пневмония авж олгани ҳақида қўшимча маълумот сўради, деб хабар бермоқда Reuters. ЖССТ матбуот хизмати Хитой Халқ Республикаси Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси 13-центабр куни Хитойда респиратор касалликлар билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани ҳақида хабар берганини эслатди. Кейин Хитой расмийлари буни анти-ковид чекловлари олиб ташланиши ва маълум грипп вирусларининг тарқалиши билан изоҳлади. «ЖССТ Хитойга респиратор касалликлар ва болаларда пневмония эпидемиялари кўпайиши ҳақида батафсил маълумот бериш учун расмий сўров юборди», — дейилади ташкилот баёнотида. Куни кеча The Telegraph газетаси Хитой шимолидаги болаларда келиб чиқиши аниқ бўлмаган пневмония авж олгани ҳақида ПроМед (дунё бўйлаб одам ва ҳайвонлар касалликлари тарқалишини кузатувчи) маълумотларига асосланиб хабар берди. Нашрнинг таъкидлашича, Хитой касалхоналари «касал болалар билан тўлиб кетган» ва эпидемия Пекин каби йирик шаҳарларга тарқалиб бўлган. The Telegraphтаъкидлаганидек, айнан ПроМеднинг 2019 йил декабрь ойи охиридаги огоҳлантириши кўплаб шифокорлар ва олимларнинг эътиборини илгари номаълум бўлган, кейинчалик Sars-Cov-2 (COVID-19) деб аталадиган вирусга қаратди. Тайваннинг FTV Неwс телеканали ҳам Пекин ва Лияонинг касалхоналари касал болалар билан тўлиб кетгани ҳақида хабар берди. «Уларда йўтал ва шунга ўхшаш ҳеч қандай аломат йўқ. Болаларда шунчаки юқори ҳарорат (иситма), кўпчиликнинг ўпкасида тугунлар пайдо бўлган», — деди нашрга пойтахтликлардан бири. Пекинлик яна бир фуқаронинг айтишича, ҳозирда шамоллаш белгилари билан мактабларга келиш тақиқланган ва содир бўлаётган барча ҳодисалар «давлат сири»дир.

  • 24 Ноябрь, 09:01
  • Батафсил
not found

Мутахассис: Анафилаксия ва анафилактик шок ҳаёт учун ўта хавфли

Бир дори икки беморга икки хил таъсир кўрсатиши мумкин. Бири шу малҳам туфайли касалликдан халос бўлса, бошқаси ҳаётини хавф остида қолдириши ҳеч гап эмас. Баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида ҳам шундай хулоса қилса бўлади. Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова шу каби оғир ҳолатларни келтириб чиқарувчи анафилаксия ва анафилактик шок хусусидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. — Анафилаксия ҳаёт учун хавфли бўлган ўткир аллергик реакция ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Унинг белгилари тўсатдан пайдо бўлади ва тез ривожланади. Анафилактик шок эса бемор аллерген билан такроран дуч келганида пайдо бўладиган анафилаксиянинг экстремал даражаси. Бундай ҳолатда организм аввал ўзига акс таъсир кўрсатган номаълум бирикмани дарҳол "танийди" унга нисбатан аллақачон шаклланган антитаналарни қалқон қилади, яъни жавоб механизмини ишга туширади. Шу тариқа организм зудлик билан гистамин, серотонин, брадикинин каби бир қатор гормонларни ишлаб чиқара бошлайди. Оқибатда майда томирларда қон айланиш жараёни бузилади ва артериал босим кескин тушиб кетади. Тўқималарга етарли даражада кислород етиб бормаслиги ўткир гипоксияни юзага келтириб, ички органлар ва мия фаолиятининг издан чиқишига олиб келади. Бундай вазиятда беморга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмаса, у ҳаётдан кўз юмиши мумкин. Ҳозир дунё аҳолисининг 1-3 фоизгача қисми анафилактик шок билан рўбарў келиши таҳлил қилинган. Хавотирли жиҳати, бу кўрсаткич йилдан йилга ортиб бормоқда. Демак, анафилактик шок анафилаксия натижасида ривожланади ва жуда қисқа вақт ичида ўзини намоён қилади. Анафилаксия белгилари аллерген турига боғлиқ. Аммо у келтириб чиқарадиган энг хавфли асорат қон босимининг кескин пасайиши ёки анафилактик шок ҳисобланади. Одатда, илк аломатлар ўлароқ бутун тана бўйлаб тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Бунда тери ранги ўзгариб, қизил ёки оқиш тусга киради. Баданда қичишиш ва қизиб кетиш ҳисси юзага келади. Тил ва лаблар шишиши ҳисобига нафас олиш қийинлашади. Баъзи беморларда қорин оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш кузатилади. Кейинчалик, ривожланаётган реакция фонида қон айланиши, нафас олиш жараёни ва юрак уриши тўхташи каби оғир ҳолатлар қайд этилиши эҳтимоли юқори. Анафилактик шок белгилари аллерген танага кирганидан сўнг бир неча дақиқадан 2 соатгача бўлган даврда намоён бўлади. Реакция вақти организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ. Тадқиқотларга кўра, бу муддат озиқ-овқат аллергиясида тахминан 30 дақиқа, заҳарланишда 15 дақиқа, томир ичига ёки мушак орасига юборилган дориларга реакция жараёнида 5 дақиқани ташкил этади.

  • 23 Ноябрь, 15:03
  • Батафсил
not found

Сунъий интеллект иловаси юрак етишмовчилиги касаллигини у содир бўлишидан олдин аниқлай олди

Овоздаги ўзгаришлар орқали одамда юрак етишмовчилигини сунъий интеллект ёрдамида аниқловчи дастур касалхонага ётқизилганларнинг 75% дан кўпроғини улар содир бўлишидан тахминан уч ҳафта олдин башорат қилган. Тадқиқот 2018-йилнинг мартидан 2023-йилнинг апрелигача ўтказилди ва юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган 416 нафар катталар қамраб олинди. Тадқиқот иштирокчилари ҳар куни телефон иловасига ўз она тилларида - иброний, рус, араб ёки инглиз тилида бешта жумла ёзиб олишди. Тадқиқотнинг ўқув босқичида сунъий интеллект алгоритмини ишлаб чиқиш учун 263 иштирокчининг алоҳида нутқ ўлчовлари ишлатилган. Кейин, алгоритм қолган 153 иштирокчида восита самарадорлигини текшириш учун ишлатилган. Тадқиқотчилар ушбу технология ёрдамида юрак касалликларини олдиндан тўғри аниқлай олиш мумкин деган хулосага келишди. Яъни бу дастур орқали юрак билан муаммоларни олдиндан аниқлаб, жиддий оқибатларни олдини олиш мумкин бўлади.

  • 23 Ноябрь, 11:51
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech