14:54 (24.04.2024)

229

Тошкент фармацевтика соҳаси вакилларининг минтақавий учрашувига мезбонлик қилмоқда

Бугун пойтахтимиздаги ““Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “МДҲ фармацевтика соҳасини мувофиқлаштирувчи органлар билан минтақавий учрашув: Дори воситаларининг сифатини таъминлаш ва замонавий сифат муаммоларини ҳал қилиш” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва АҚШ Фармакопеяси (USP) томонидан ташкил этилган ушбу анжуманда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Тожикистон каби мамлакатлар вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова кириш сўзи билан очиб берди.

Шундан сўнг Минтақалар ва дастур операциялари бўйича катта вице-президент Доктор Венкат Сурендра Натҳ Кодуру, USP EMEA бош директори Доктор Алессандро Слама ва Фармацевтика хавфсизлиги маркази директори в.б. Алишер Темиров соҳадаги янгиликлар, долзарб масалалар ва иқтиқболдаги вазифалар ҳамда режалар хусусида сўз юритди.

Шунингдек, “Фармацевтика таъминоти занжирини мустаҳкамлаш”, “Минтақавий уйғунликни тарғиб қилиш” ва “Миллий назорат лабораторияси: хизматлар, муаммолар ва истиқболлар” каби мавзуларга оид масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Конференция ертага ҳам ўз ишини давом эттиради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech