08:52 (24.04.2024)

235

Бугун Тошкентда навбатдаги “Aвтомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Бугун, 24 апрель куни, Тошкентда навбатдаги “Aвтомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида“ги Фармонида кўрсатиб ўтилган.

Aксия доирасида Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва вилоят ижро ҳокимияти органларининг раҳбар ва бошқа ходимлари жамоат транспорти, велосипед ҳамда атроф-муҳитга зарар йетказмайдиган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишади.

Акциядан кўзланган асосий мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, шаҳарларда автомобиллар ҳаракатини камайтириш ва жамоат транспортини ривожлантиришдан иборат.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech