08:58 (18.04.2025)

611

Акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади

"Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди.

Ҳужжатда акциядорлик жамиятлари, фонд биржалари ва электрон тижорат соҳаларидаги ҳуқуқий механизмлар қайта кўриб чиқилган.

Қонунга кўра, акциядорларнинг дивиденд олиш ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, ходимларга акцияларни имтиёзли шартларда сотиб олиш имконини бериш, акциядорлик жамиятларининг веб-сайтга эга бўлиши ва ахборотни очиқ тарзда эълон қилиш тартибини енгиллаштириш каби қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилади.

Қонун билан фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш вазифаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига юклатилмоқда.

Қабул қилинган ўзгартириш ва қўшимчалар капитал ва суғурта бозорларини, электрон тижорат соҳасини тартибга солиш, шунингдек, ушбу йўналишларда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech