14:52 (26.02.2025)
500
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.А. ва К.Т. фуқаро Г.Б.га жами 5 000 қути хорижда ишлаб чиқарилган “Неофаген” номли дори воситаларини 45 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, уларнинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда ноқонуний дори воситаларини Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Б.нинг хонадонида сақлаб келганликлари аниқланиб, тадбир якунида умумий баҳоси 2,8 млрд сўмлик жами 7 760 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.