17:30 (09.07.2026)
122
Буйрак касалликлари ва қандли диабети бор инсонлар учун тарвузни ортиқча истеъмол қилиш соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, буйрак касалликлари ёки шишларга мойиллиги бўлган одамларда тарвузнинг сийдик ҳайдовчи хусусияти айирув тизимига қўшимча юклама беради. Бу эса организмга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунингдек, сийдик-тош касаллиги мавжуд бўлган беморларда тарвузни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш буйрак ёки сийдик йўлларидаги тошларнинг силжишига сабаб бўлиши мумкин.
Тарвуз таркибида тез ўзлаштириладиган табиий қандлар мавжуд бўлиб, унинг гликемик индекси юқори. Шу боис у қондаги глюкоза миқдорининг тез ошишига олиб келиши мумкин. Қандли диабети бор инсонлар тарвузни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари лозим. Шифокор билан маслаҳатлашиб ва қондаги глюкоза даражасини назорат қилган ҳолда, бир мартада 150–200 грамм истеъмол қилишга рухсат этилиши мумкин.
Мутахассислар тавсиясига кўра, соғлом катта ёшли инсон бир кунда 800 граммдан ортиқ тарвуз истеъмол қилмаслиги керак. Бир мартада хавфсиз ҳисобланган миқдор 200–300 грамм (тахминан 1–2 бўлак тарвуз) ни ташкил этади.
Эслатма: Ушбу тавсиялар умумий характерга эга. Агар сизда буйрак касалликлари, қандли диабет ёки бошқа сурункали касалликлар мавжуд бўлса, тарвузни истеъмол қилиш бўйича шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.