17:40 (27.02.2025)

752

Соғлиқни сақлаш вазири тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди

27-февраль куни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров фармацевтика тармоғида фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Унда вазирлик масъуллари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, "Дори-Дармон" АК ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари иштирок этдилар.

Бу ишбилармонларни ўйлантириб келаётган масалаларни жойида ҳал этиш имконини берди. Шу тариқа раҳбарлар ва тадбиркорларнинг ўзаро мулоқотига асосланган янги платформага асос солинди.

Учрашув доирасида соҳада тадбиркорликни янада ривожлантиришга оид устувор вазифалар белгиланди ва янги лойиҳаларни чуқур таҳлилдан ўтказилди.

Шу форматдаги мулоқотларни бундан кейин ҳам режали асосда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech