13:30 (04.06.2026)
9
2026 йил 5 июлдан бошлаб янги тартиб амал қилади. Унга кўра, давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳар бир дори воситасининг самарадорлиги халқаро илмий манбалар орқали текширилади.
Бунда дори воситаси бўйича жадвалда келтирилган нуфузли халқаро илмий базаларда эълон қилинган мета-таҳлиллар, рандомизацияланган клиник тадқиқотлар ва тизимли шарҳлар ўрганилади.
Агар таҳлиллар натижасида дори воситасининг самарадорлиги илмий жиҳатдан исботланган бўлса, у ҳақда Илмий комиссия томонидан тегишли хулоса берилади.
Агар дори воситасининг фойдаси халқаро илмий тадқиқотлар билан тасдиқланмаган бўлса ёки бу ҳақда ишончли маълумотлар топилмаса, у самарадорлиги исботланмаган ёки ҳали етарлича ўрганилмаган дори воситаси сифатида баҳоланади.
Ушбу тартиб аҳолига хавфсиз, сифатли ва самарадорлиги илмий асосланган дори воситаларини тақдим этишга хизмат қилади.