Янгиликлар

not found

Ўзбек олимлари вирусга қарши янги препарат яратди

Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар дунё аҳолисининг саломатлиги учун энг жиддий хавфлардан бири ҳисобланади. Ҳар йили минглаб инсонлар вирусли касалликлар билан касалланади. Айниқса, куз ва қиш мавсумида бундай инфекциялар тез тарқалади. Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика соҳасида бу борада илмий изланишлар олиб борилмоқда. Шу йўналишдаги муҳим илмий ишланмалардан бири Ўзбекистон Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти олимлари томонидан яратилган янги вирусга қарши препарат ҳисобланади. Олимлар томонидан ишлаб чиқилган “ЦелАгрип” препарати вирусларга қарши фаолликка эга бўлиб, интерферон индуктори сифатида баҳоланмоқда. “ЦелАгрип” препарати организмга бевосита вирусга қарши таъсир кўрсатишдан кўра, инсон иммун тизимини фаоллаштириш орқали ҳимояни кучайтиради. Яъни, препарат организмда интерферонлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Интерферонлар эса вирусларга қарши табиий ҳимоя вазифасини бажарувчи муҳим оқсиллардан ҳисобланади. Натижада организм вирус билан курашишга олдиндан тайёр ҳолатга келади. Бу эса касалликнинг оғир кечишини камайтириш, организмнинг қаршилик кучини ошириш ҳамда инфекцияларнинг ривожланиш эҳтимолини пасайтиришга хизмат қилади. Ҳозирги кунда, “ЦелАгрип” дори воситасининг барча норматив-техник ҳужжатлари лойиҳалари тайёрланган. Вирусли касалликларнинг кенг тарқалиши шароитида профилактика ва иммунитетни мустаҳкамлашга қаратилган препаратлар алоҳида аҳамиятга эга. “ЦелАгрип” каби интерферон индукторлари организмнинг табиий ҳимоя тизимини фаоллаштириш орқали касалликларга қарши курашда самарали восита бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бундай илмий ишланмалар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда замонавий фармацевтика маҳсулотларини яратишда муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон олимлари томонидан яратилган “ЦелАгрип” препарати вирусли инфекцияларга қарши курашишда истиқболли илмий ишланмалардан бири сифатида баҳоланмоқда. Илмий изланишлар асосида яратилаётган бундай дори воситалари соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва миллий илм-фан салоҳиятини намоён этишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

  • 10 Март, 17:00
  • Батафсил
not found

228 млн бола хавф остида: жаҳонда семириш муаммоси кучаймоқда

Жаҳонда болалар орасида ортиқча вазн ва семириш муаммоси тез суръатларда кучаймоқда. “World Obesity Atlas 2026” ҳисоботига кўра, 2040 йилга бориб семиришдан азият чекаётган болалар сони 228 миллионга етади. Бу тарихда биринчи марта ортиқча вазнли болалар сони камвазнли болалар сонидан ошиб кетишини англатади. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди. Ҳисоботда айтилишича, 2025 йилда дунёда 5-19 ёш орасидаги 177 миллион бола семириш муаммосига дуч келган. 2040 йилга келиб бу кўрсаткич 11,9 фоизгача ўсиши кутилмоқда. Мутахассислар бу тенденцияни жиддий хавотирли ҳолат деб баҳолаган, чунки ортиқча вазн соғлиқни сақлаш тизимлари ва жамиятга катта босим келтириши мумкин. Семириш суръати 180 дан ортиқ давлатда ошиб бормоқда. Айниқса, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда бу ҳолат тезроқ кузатилмоқда. Эскпертлар фикрича, бу ўзгариш глобал овқатланиш ва турмуш тарзидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Тадқиқот муаллифлари болалар семиришининг асосий сабаблари сифатида она саломатлиги, эрта овқатланиш тартиби, жисмоний фаолликнинг камлиги, мактаб овқатланиш сифати ва болалик даврида етарлича эмизишнинг йўқлигини кўрсатади. Шунингдек, ортиқча вазн кўплаб сурункали касалликлар — юрак-қон томир хасталиклари, диабет ва ҳатто айрим турдаги саратон хавфини оширади. Агар вазият ўзгармаса, 2040 йилга келиб камида 120 миллион мактаб ёшидаги болада ортиқча вазн билан боғлиқ сурункали касалликлар аломатлари пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли халқаро ташкилотлар давлатларни болалар овқатланиши, соғлом турмуш тарзи ва профилактика чораларини кучайтиришга чақирмоқда.

  • 5 Март, 12:00
  • Батафсил
not found

Болаликдаги тиш кариеси катта бўлганда инфаркт хавфини 45% га оширади

Копенгаген университети олимлари болаликдаги кариес ва оғир милк касалликлари катта бўлганда инфаркт, инсульт ва ишемик юрак касалликлари хавфининг ошиши билан боғлиқ эканини аниқлашди. Тадқиқот натижалари International Journal of Cardiology журналда эълон қилинди. Тадқиқот 1963–1972 йиллар оралиғида Данияда туғилган 568 778 киши маълумотларига асосланган. Олимлар Миллий болалар стоматологияси реестридаги маълумотларни Миллий беморлар регистридаги юрак-қон томир касалликлари ёзувлари билан таққослашган. Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики: болаликда бир неча марта кариес билан оғриган одамларда катта ёшда юрак-қон томир касалликлари хавфи тиш муаммоси кам бўлганларга нисбатан 45% га юқори бўлган. Оғир гингивитни бошдан кечирганларда эса хавф 41% га ошган. Шунингдек, болаликда оғиз бўшлиғи ҳолати қанчалик ёмон бўлса, катта ёшда юрак касалликлари ривожланиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлиши аниқланган. Муаллифлар таъкидлашича, бу ерда гап тўғридан-тўғри сабаб-оқибат боғлиқлиги исботи ҳақида эмас, балки статистик боғлиқлик ҳақида кетмоқда.  Мумкин бўлган механизмлардан бири — сурункали яллиғланиш. Тадқиқотчилар фикрича, болаликда кариес ва милк касалликлари пайтида юзага келадиган яллиғланиш жараёнлари кейинчалик иммун тизими фаолиятига таъсир қилиши ва атеросклероз ривожланишига туртки бериши мумкин. Олинган маълумотлар пародонтит ва юрак-қон томир касалликлари ўртасидаги боғлиқликни кўрсатган аввалги тадқиқотлар натижаларига мос келади. Олимлар фикрича, бу хулосалар болаликдан бошлаб стоматологик муаммоларнинг олдини олиш муҳим эканини кўрсатади. Бу эса узоқ муддат юрак-қон томир саломатлигини сақлашда муҳим омил бўлиши мумкин.

  • 3 Март, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech