Янгиликлар

not found

Ҳамкорлик шартномаси имзоланди

"Kedrion Biopharma" компаниясининг вакиллари - вице-президенти Ferdinando Borgese, минтақалараро тижорат директори Duccio Manetti, Шарқий Европа тижорат директори  Aleksandar Marinkovich  “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясига ташриф буюрди. Ташриф давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. "Дори-Дармон” АК бошқарув Раиси Мирзанозим Мирзабекович, кузатув кенгаши раиси Фарҳод Фарадeевич компания ва таркибидаги жамиятлар фаолияти, хусусан, компания 100 дан ортиқ маҳаллий ва чет эллик етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорликда ишлаб келаётганлиги, аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлашда етакчи ўринда туриши, фармацевтикани ривожлантириш борасида ҳукумат томонидан берилаётган кенг эътибор ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Ўз ўрнида "Kedrion Biopharma" вакиллари ҳам компания томонидан ишлаб чиқарилаётган препаратлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, "Kedrion Biopharma" Ўзбекистонга компания томонидан ишлаб чиқарилаётган ижтимоий аҳамиятга эга, зарур дори воситаларини ҳамёнбоп нархларда етказиб бериш ва қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Kedrion Biopharma— қон ивишининг бузилиши, неврологик касалликлар, шунингдек, бирламчи ва иккиламчи иммунитет танқислиги каби кам учрайдиган, оғир касалликларни даволаш ва олдини олиш учун плазма асосидаги терапевтик воситаларни ишлаб чиқариш ва бутун дунё бўйлаб тарқатиш учун қон плазмасини йиғиш ва фракцияларга ажратиш билан шуғулланадиган,  Италиянинг биофармацевтика компанияси ҳисобланади. Компанияни Европа ва Шимолий Американинг 5 та мамлакатида 7 та ишлаб чиқариш заводлари  мавжуд. Қўшма Штатлар ва Чехияда плазма йиғиш марказларини бошқаради ва маҳсулотлари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларига тарқатиладиэ. Ушбу кўрсаткичлар билан "Kedrion Biopharma" плазмадан олинган маҳсулотлари бўйича дунёда 2-ўринни эгаллайди. Учрашув якунида “Дори-Дармон” АК ва "Kedrion Biopharma" ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

  • 12 Февраль, 17:44
  • Батафсил
not found

ЖССТ онкологик касалликларга чалинган болаларга бепул дори-дармонлар етказиб беради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти болаларни онкологик касалликлардан бепул даволаш бўйича янги дастурни ишга туширди. Унга кўра, ушбу пилот лойиҳада иштирок этувчи давлатлардаги бемор ўғил-қизлар саратонга қарши юқори сифатли дори воситалари билан узлуксиз таъминланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, фармацевтика маҳсулотларининг дастлабки партияси Мўғулистон ва Ўзбекистонга, кейинги босқичда Эквадор, Иордания, Непал ва Замбияга етказилади. Умуман, жорий йил давомида ушбу дастур олтита давлатдаги камида 30 шифохонада муолажа олаётган 5000 нафарга яқин болаларни қамраб олади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки, ЖССТ таҳлилларида келтирилишича, дунё бўйича ҳар йили қарийб 400 минг нафар ўғил-қизга саратон ташхиси қўйилмоқда. Уларнинг ҳаёт давомийлигини узайтириш ҳамда саломатлигини тиклаш юқори самарадорликка эга дори-дармонларни талаб қилади. Лойиҳада қатнашиш учун яна олтита давлат таклиф қилинган. Умуман, келгуси 5-7 йил ичида бу кўрсаткични 50 тага етказиш мақсад қилинган. Бу орқали онкологик хасталиклардан азият чекаётган 120 мингга яқин болаларга беғараз тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин бўлади.

  • 12 Февраль, 15:15
  • Батафсил
not found

Индонезияда эрта ўлимни олишга қаратилган тиббий скрининг дастури бошланди

Индонезияда эрта ўлимнинг олдини олиш мақсадида бепул тиббий скрининг дастури бошланди. Қиймати 3 триллион Индонезия рупияси (183,54 миллион AҚШ доллари) га етган ташаббус, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўзларига кўра, ўз тарихидаги энг йирик тадбирга айланди. Дастур доирасида барча индонезияликларга бепул тиббий кўрикдан ўтиш имконияти берилади, дея хабар берди вазирлик. Вазирлик маълумотларига кўра, текширув қон босимини ўлчаш, кардиологик касалликлар ва инсулт хавфини аниқлаш, шунингдек, кўриш қобилиятини текширишни ўз ичига олади. Соғлиқни сақлаш вазири Буди Гунади Садикин таъкидлаганидек, дастур биринчи навбатда олти ёшгача бўлган болалар ва 18 ёшдан катталарга мўлжалланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, аҳоли сони бўйича дунёда тўртинчи ўринда турувчи мамлакатда ўлимнинг асосий сабаблари инсульт, юрак касалликлари ва сил касаллигидир.

  • 12 Февраль, 11:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech