Янгиликлар

not found

СИ пневмонияни даволашда антибиотиклардан фойдаланишни 80% га камайтиришга ёрдам беради

Сан-Франциско шаҳридаги Калифорния университети мутахассислари сунъий интеллектга асосланган диагностика тизимини ишлаб чиқдилар. Ушбу тизим пневмония ривожланишининг сабабларини юқори аниқлик билан аниқлай олади ҳамда беморга антибиотиклар зарур ёки йўқлигини белгилаш имконини беради. Уни қўллаш натижасида антибиотиклар сарфини 80 фоизгача қисқартириш мумкин. «Биз ишлаб чиққан ёндашув бактериологик текширувларнинг кенг қўлланиладиган усулларига нисбатан ташхис қўйиш ва даволаш усулини танлашни анча тезлаштиради. Ушбу тизимни жорий этиш оғир аҳволдаги беморларга тезроқ ташхис қўйиш имконини беради, шунингдек, антибиотикларни асоссиз қўллашни камайтиради», — деди университет доценти Чез Лангелье. Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, ҳозирги кунда оғир шаклдаги пневмония ва қуйи нафас йўллари инфекцияларини даволашда, одатда, кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар қўлланилади. Кўп ҳолларда бундай даволаш усули самарали натижа беради, бироқ айрим вазиятларда инфекция SARS-CoV-2 каби вируслар томонидан чақирилган бўлиши ёки уни келтириб чиқарган бактериялар антибиотикларга чидамли бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида шифокорлар бемор организмига кириб олган микроорганизмларни етиштириш (культивация қилиш)нинг турли усулларидан фойдаланадилар. Аммо ушбу усуллар махсус жиҳозлар ҳамда катта вақт талаб этади. Шу сабабли олимлар пневмониянинг ривожланиш сабабларини тез ва аниқ аниқлаш ҳамда бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун энг мақбул даволаш усулини танлаш имконини берувчи муқобил биомаркерлар ва ёндашувларни излашга мажбур бўлмоқдалар. Олимлар сунъий интеллект тизимини муайян биомаркерларни кузатиб боришга ўргатди. Жумладан, ўпка тўқималарида яллиғланиш жараёнларининг ривожланиши билан боғлиқ бўлган FABP4 гени фаоллиги каби кўрсаткичлар таҳлил қилинди ва улар пневмониянинг ривожланиш механизмини аниқлаш учун қўлланилди. Тадқиқотчилар ушбу тизимни коронавирус пандемияси бошланишидан олдин ва кейин тўпланган икки хил маълумотлар тўплами асосида синовдан ўтказди. Ўтказилган тестлар натижаларига кўра, СИ ҳолатларнинг 96 фоизида тўғри ташхис қўйган бўлиб, бу кўрсаткич оддий шифокорлар натижаларидан анча юқори экани аниқланди. Олимларнинг хулосасига кўра, агар ушбу тизим маълумотлар йиғилган пайтдаёқ тиббиёт ходимлари ихтиёрида бўлганида, антибиотиклар сарфини 80 фоизгача қисқартириш имкони мавжуд бўлар эди. Бу эса “супербактериялар”нинг ривожланишини секинлаштириш, асоратлар пайдо бўлиш частотасини камайтириш ҳамда дори-дармонлар харид қилиш харажатларини пасайтиришга хизмат қилган бўлар эди.

  • 18 Декабрь, 12:00
  • Батафсил
not found

Дорихона омборида текширув ўтказилди

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент туманида фаолият юритувчи дорихоналардан бирига қарашли омборхона тегишли тартибда кўздан кечирилди. Натижада унда 1209 турдаги жами 38 млрд сўмлик дори воситалари мавжудлиги, шундан, тахминий қиймати 20 млрд сўмга яқин бўлган дори воситалари халқаро GDP (сақлаш, олиб келиш ва реализация қилиш бўйича) сертификатига эга эмаслиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги Сертификатлаш органидан лицензия олмаган ҳолда сақланаётганлиги маълум бўлди. Таъкидлаш лозимки, омборхонадаги дори воситалари орасида умумий қиймати 263 млн 921 минг сўмни ташкил этувчи 30 турдаги 10 509 қути дори воситаларининг яроқлилик муддати ўтган бўлиб, 3 турдаги 639 қути дорилар ҳамда 243 дона гель воситаларининг яроқлилик муддатлари қалбакилаштирилган. “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ хулосасига кўра, дорихона мансабдор шахслари томонидан дори воситалари лицензияда кўрсатилган бинодан ташқарида сақланиб, 10 турдаги дори воситаларида мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган, 1 турдаги дори воситаси ғайриқонуний тайёрланган (контрафакт), 9 турдаги дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва 20 турдаги яроқлилик муддати тугаган дори воситалари тегишли тартибда йўқ қилинмасдан сақланаётганлиги сабабли, ушбу дори воситаларининг барчасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади. Ҳозирда дорихона мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186³-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • 18 Декабрь, 09:06
  • Батафсил
not found

1 мартгача дориларнинг қоғоз шаклидаги рецептларига рухсат берилди

Ўзбекистонда дори воситаларининг қоғоз шаклдаги рецептини расмийлаштиришга 2026 йил 1 мартгача рухсат берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг 16 декабрда кучга кирган “Электрон рецепт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғида сўз боради. Ушбу ҳужжат Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)лардаги барча тиббиёт ташкилотларида “Электрон рецепт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини белгилайди. Ҳужжатга кўра: рецепт – шифокорнинг фармацевт маълумотига эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланиш усули тўғрисидаги ёзма кўрсатмаси; электрон рецепт – шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори воситаси тўғрисидаги маълумотлар (халқаро патентланмаган ёки оригинал номи, тайёрлаш, кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги) электрон шаклда қайд этилган ва тасдиқланган кўрсатмаси. Қоғоз шаклдаги рецепт бланкаси қуйидаги кўринишда бўлади: Дори воситасини тайинлаш учун рецепт қоғоз шаклида расмийлаштирилган бўлса, унинг юқори қисмида шифокор томонидан беморнинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) қайд қилинган бўлиши керак. Бунда, қоғоз шаклидаги рецептдаги маълумотлар дорихона провизори томонидан “Электрон рецепт” модулига мажбурий тартибда киритилади. Экспертлар кенгаши томонидан дори воситаларининг тиббий аҳамияти, ижтимоий хавфи, суиистеъмол қилиш эҳтимоли ҳамда амалиётдаги эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда босқичма-босқич электрон рецепт орқали бериладиган дори воситалари гуруҳлари шакллантирилади. Рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлашнинг биринчи босқичида қуйидаги дори воситалари электрон рецепт асосида белгиланади: антибиотиклар ва тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал дори воситалари; тизимли таъсир этувчи гормонал дори воситалари. Беморларга биринчи босқич доирасида электрон рецепт орқали берилиши назарда тутилган дори воситалари буюрилган тақдирда, ушбу дори воситалари уларга электрон рецепт орқали тайинланиши шарт. Электрон рецепт ёки қоғоз рецепт асосида бериладиган дори воситалари бир вақтнинг ўзида тайинланган тақдирда, уларнинг барчасини электрон рецепт орқали расмийлаштиришга йўл қўйилади. Беморни даволаш давомида унинг эҳтиёжи мавжуд бўлган, бироқ тиббиёт ташкилотида мавжуд бўлмаган дори воситаларига шифокор томонидан рецепт расмийлаштирилишига йўл қўйилади. Рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш кейинги босқичларда кенгаш томонидан шакллантирилган электрон рецептга ўтказиладиган дори воситалари гуруҳлари бўйича жорий этиб борилади. Бунда электрон рецептга ўтказиладиган дори воситалари гуруҳлари, электрон рецепт тизимини жорий этиш босқичлари ва уларни амалга ошириш муддатлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида эълон қилиб борилади.

  • 17 Декабрь, 14:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech