09:03 (09.05.2025)

80

9-май – Хотира ва қадрлаш куни

9-май - Хотира ва қадрлаш куни - ғурур ва қайғу кунимиз, жанг майдонларида жасорат билан курашган, фронт ортида сабр-тоқат ва қатъиятлилик, меҳрибонлик ҳамда раҳм-шафқат кўрсатган замонамизнинг хақиқий қаҳрамонларига ҳар бир фуқароларимиз томонидан чексиз миннатдорчилик билдириш кунидир.

Иккинчи жаҳон урушига 1 миллион 950 мингдан зиёд ўзбекистонликлар сафарбар этилган, улардан 538 мингдан кўпроғи ҳалок бўлган, 158 мингдан ортиғи бедарак йўқолган, 870 мингдан ортиғи турли жароҳатлар олгани, 60 минг нафардан зиёд юртдошларимиз эса ногирон бўлиб қайтган.

Бу рақамлар ғалаба халқимиз учун нақадар қимматга тушганини кўрсатади.

“Дори-Дармон”АК бугунги қутлуғ сана билан юртимиз аҳлини, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ва барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади.

Юртимиз ҳамиша тинч ва осмонимиз мусаффо бўлсин!

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech