Янгиликлар

not found

Фармацевтика бозори ривожланмоқда ва тартибга солинмоқда

Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий буюмлар айланмасини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. 1997 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, 2016 йилда эса унинг янги таҳрири ишлаб чиқилди, бу эса иқтисодиётни либераллаштириш шароитида дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш учун ҳуқуқий асос яратди. 2022 йилда Ўзбекистонда 152 та маҳаллий корхона фаолият кўрсатишни бошлаган бўлса, шундан 42 таси хорижий улушга эга эди. Мазкур корхоналарда 35 та фармакотерапевтик гуруҳга мансуб бўлган ва тиббиётнинг 28 та йўналишида қўлланиладиган 2373 номланишдаги дори воситалари ишлаб чиқарилаётган бўлиб, бу эса бозор улушининг 55 фоиздан зиёд қисмини ташкил этади. 8083 та дори препаратларидан 5710 тури 70 та мамлакатдан импорт қилинади. Халқаро тиббиёт амалиётида қўлланиладиган 350 та доривор ўсимликларнинг 71 тури Ўзбекистонда саноат плантацияларида маданийлаштирилмоқда. Республикада 8 та илмий-тадқиқот институти ва марказлари, шунингдек, қандли диабетни даволашда қўлланиладиган инсулин дори воситасини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Марказий Осиёдаги ягона завод фаолият олиб бормоқда. 2018-2023 йиллар давомида фармацевтика тармоғида ишлаб чиқариш 3 баравар, экспорт эса 6 баравар ошди, 525 млн. долларлик 177 та лойиҳа ишга туширилди ва жами 50 мингта янги иш ўринлари яратилди.  Шу билан бирга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 28 ноябрдаги селектор йиғилишида нутқ сўзлар экан, мамлакатимизда энг кўп истеъмол қилинадиган 50 та дори воситасини ишлаб чиқаришни такил этиш ҳисобига фармацевтика соҳасида маҳаллийлаштириш даражаси 35 фоизга етказиш вазифасни қўйди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги улушини 18 фоиздан 40 фоизга ошириш, шунингдек оригинал препаратларни яратишни бошлаш кўзда тутилган эди. Tashkent Pharma Park кластери қурилишини жадаллаштириш, фармацевтика корхоналарининг эса GMP халқаро стандартига ўтишини тезлаштириш ва дори препаратларини маркалаш тизимини яратишга  қарор қилинди. 16 та фармацевтика кластерини ривожлантириш бўйича  тегишли чора-тадбирларни амалга  ошириш, шунингдек, маҳаллий доривор ўсимликлардан фойдаланиш даражасини кескин ошириш (ҳозирги кунда 750 та ўсимлик турининг 75 фоизидан фойдаланилмоқда) назарда тутилган. Бу вазифани ҳал этиш учун 1,5 млрд долларлик 173 та лойиҳа шакллантирилиб, уларнинг амалга оширилиши якунлари бўйича эса  2024 йилда 400 млн долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 160 млн долларлик экспортни ташкил этиш кўзда тутилган.  Мутасаддиларга кафолатланган пакетга кирган дориларни электрон рецепт асосида бериш имкониятига эга “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона” ва “Электрон тиббий карта” тизимларини ишга тушириш топширилди. Келгусида  барча рецептлар дорихоналарга  электрон шаклда юборилиши кўзда тутилган. Мақолани тўлиқ варианти:"Иқтисодий шарҳ" журнали №4/2024 

  • 15 Май, 14:50
  • Батафсил
not found

Стресс саратонга олиб келади - онколог

Стресс хавфли ўсмалар ривожланишига сабаб бўлиши мумкин – бу ҳақда онколог Евгений Черемушкин тушунтириш берди. Шифокорнинг сўзларига кўра, агар одам узоқ вақт ёки сурункали стрессда бўлса, унинг иммунитети - тананинг саратонга қарши асосий ҳимояси пасаяди. “Иммунитет - бу ўсимта ўсиши потенциали бўлган ҳужайралар пайдо бўлишига қарши бизнинг асосий ҳимоя тизимимиз. Шунинг учун стресс саратон ривожланишига бевосита эмас, балки билвосита таъсир қилади. Бинобарин, асабий одамлар саратон касаллигидан кўпроқ азият чекишади”. Саратон белгилари тўсатдан вазн йўқотиш, ҳатто энг кичик жисмоний фаолликда ҳам чарчоқни ҳис қилиш ва заифлик бўлиши мумкин. Унинг таъкидлашича, онкология дастлабки босқичларда аломатсиз ривожланади, шунинг учун ўз вақтида текширувдан ўтиб туриш жуда муҳимдир. Черёмушкин тери, ўпка ва ичакларга алоҳида эътибор беришни тавсия қилди – айнан шу органлар салбий экологик омилларга биринчи бўлиб жавоб бериб, саратон статистикасида етакчилик қилади Узоқ муддатли стресс иммунитет тушишига сабаб бўлиши билан бир қаторда юрак-қон томир ва асаб тизими касалликларига олиб келиши мумкин.

  • 15 Май, 11:47
  • Батафсил
not found

Фитотерапия қайси касалликларда самарали таъсир қилади?

Шифобахш ўсимликлар қадимдан тиббий муолажаларнинг асосий қуроли бўлиб келган. Замонавий тиббиётда ҳам дори препаратларининг 45 фоизи ўсимликлардан ажратиб олинади. Фитотерапияда ҳар бир ўсимлик ўзига хос тарзда оғриқни қолдирувчи, тетиклаштирувчи, тинчлантирувчи, юрак фаолиятини яхшиловчи, гипотензия ва гипертензия, яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи ва терлатувчи каби қатор таъсирларга эга. Айниқса, ошқозон-ичак фаолиятида иштаҳа очиш, овқат ҳазм қилиш ва ич суришда самарали қўлланиб келинмоқда. Бундан ташқари, қон кетишини ва ивишини камайтирувчи, бактерияларни ўлдирувчи фитотерапия маҳсулотлари ҳам кенг фойдаланилади. Бугунги кунда фитотерациянинг шифобахш хуусиятлари қатор касалликларни даволашда қўл келмоқда: гастрит; ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси; холецистит; колит ва энтероколит; пиелонефрит; нейроциркуляр дистония; невроз ва астения шулар жумласидандир. Шифобахш ўсимликлар натижасида моддалар алмашинуви ва қон таркибидаги холестерин миқдорини меъёрлаштиради. Ўз навбатида, артериал қон босими бир меъёрда бўлиши, юракда ва бош мияда қон айланиши яхшиланиши, асабларни бўшаштириб уйқусизликни бартараф этиш ҳам фитотерапиянинг ижобий самараларидандир. Истеъмол қилинадиган кўкатлар ва зираворлар организмга қўшимча қувват беради. Агар фитотерапия ўз ўрнида қўлланилса, қўшимча муолажа сифатида ривожланиш хавфи бўлган касалликларни бошланмасдан бартараф этиш мумкин. Гули Шайхова,Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош нутрициологи

  • 15 Май, 08:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech