Янгиликлар

not found

Aқлли соат тасмасидан кимёвий модда топилди

Aқлли соат ва фитнес билагузуклари тасмаларида соғлиқ учун хавфли кимёвий моддалар бўлиши мумкин. Тадқиқот Environmental Science & Technology Letters журналида чоп этилган. AҚШнинг Нотр-Дам университети физик олими Грэм Ф. Пизлининг сўзларига кўра, тадқиқотчилар таркибида полифторалкил бирикмалар (PFAS) бўлган ақлли соат тасмалари бунчалик кенг тарқалганлигини тахмин қилишмаган эди. Ушбу моддаларни гаджетлар учун аксессуарлар тайёрлаш учун ишлатиладиган фторэластомерда топиш мумкин. Фторэластомерлар таркибида "абадий химикат" деб ҳам аталадиган перфторгексан кислотаси (PFHxA) бўлиши мумкинлиги аниқланди. Бу элемент биологик парчаланмайди ҳамда сув ва ёруғлик таъсирига чидамли. PFHxA синовдан ўтказилган 22 та ақлли соат ва фитнес билагузук тасмаларининг аксариятидан топилган. Тадқиқотда айтилишича, полифторалкил моддалари (PFAS) саратон, юқори қон босими ва бепуштликка сабаб бўлади. Бироқ, ундан тагига олмайдиган идишлар, соябонлар, косметика, мебел, тозалаш воситалари, сувга чидамли матолар ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилади. Муаллифларнинг таъкидлашича, фойдаланувчилар одатда гаджед тасмаларидаги хавфли моддаларнинг терига салбий таъсирини баҳолашмайди. Бироқ олимларнинг таъкидлашича, истеъмолчиларда ечим бор: одатда, ҳар қандай смарт-соатнинг тасмасини нейтрал материаллардан тайёрланган тасмага алмаштириш мумкин.

  • 7 Январь, 08:55
  • Батафсил
not found

Яккасарой туманида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган М.У. ўтказиш мақсадида бошқа шахслардан олиб келган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 300 қути (жами 1 500 дона) “Феррозаль” номли дори воситасини фуқаро Т.А.га 21 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг автомашинасидан яна 4 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 6 Январь, 14:49
  • Батафсил
not found

Guardian: Aнтибиотикларга қарамлик туфайли 40 миллион одам ҳалок бўлиши мумкин

Кейинги 25-йил ичида бутун дунё бўйлаб 40 миллионга яқин одам антибиотикларга қарамлик туфайли вафот этиши мумкин. Бу ҳақда Guardian нашри хабар бермоқда. Aнглиянинг собиқ бош санитар шифокори Салли Девиснинг кўра, жарроҳликдан туғруқгача бўлган одатий муолажалар антибиотикларга чидамли бактерияларнинг тарқалиши туфайли ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. "Ҳар йили бир миллионга яқин одам антибиотикларга чидамлиликнинг тарқалиши туфайли вафот этади ва бу рақам кейинги 25 йил ичида ўсиб боради ва бу "ҳақиқатан ҳам қўрқинчли", - деди. Девиснинг ҳисоб-китобларига кўра, яқин 25-йил ичида супербактериялар туфайли деярли 40 миллион киши ҳалок бўлади, бунда катта ёшдаги одамлар алоҳида хавф гуруҳига киради. Шифокор супербактериялар ривожланишининг сабабларидан бири сифатида қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун антибиотикларнинг кенг қўлланилишини айтиб ўтди. "Биз сигирлар, товуқлар ва қўйларни ўсишни рағбатлантиришнинг арзон муқобили ёки касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун профилактика воситалари сифатида антибиотиклар билан боқамиз. Бундай ҳаракатлар микробларнинг ривожланишига ёрдам беради, шунинг учун улар антибиотикларга қарши туриш қобилиятини ривожлантиради ва кейин барқарорлик бутун дунё бўйлаб тарқалади," - деб тушунтирди Девис.

  • 6 Январь, 11:47
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech