Янгиликлар

not found

Юқори қон босимини туширишнинг 6 та самарали усули

Юқори қон босими ёки гипертензия замонавий жамиятдаги энг кенг тарқалган тиббий муаммолардан биридир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 1,5 миллиарддан ортиқ инсон ушбу касалликдан азият чекмоқда. Қон босими - бу қоннинг қон томирлари деворларига таъсир қиладиган босими. Бошқача қилиб айтганда, қон айланиш тизимидаги суюқлик босимининг атмосфера босимидан ошиб кетиши. У симоб миллиметрида ўлчанади ва у иккита кўрсаткичдан иборат: 1. Систолик босим (юқори) - юрак қисқариши ва қон томирларга урилган пайтдаги босим даражаси.2. Диастолик босим (пастки) - юрак қисқаришлари оралиғида бўшашган пайтдаги босим даражаси. ЖССТ маълумотларига кўра, юқори қон босими турли касалликлар ва ҳолатларни келтириб чиқаради, жумладан: Инсульт. Гипертензия миядаги қон томирларининг шикастланиши туфайли инсулт хавфини оширади. Юрак касалликлари. Юқори қон босимида кўпроқ юракка оғирлик тушади, бу эса юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Буйрак муаммолари. Сурункали қон босими буйрак касаллигига ва ҳатто буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Қон томир шикастланиши. Юқори қон босими артерия деворларига зарар етказади, бу эса атеросклерознинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Aгар сизда ёки яқинларингизда 2-босқич гипертония белгилари (140/90 босим ёки ундан юқори) бўлса, у ҳолда ўзингиз мустақил қон босимини туширишга уринманг, бу миокард инфаркт ёки инсульт ривожланишига олиб келиши мумкин. Aгар юқори қон босимини кўрсатадиган аломатлар пайдо бўлса, дарҳол тез ёрдам чақириш керак. Уйда қон босимини туширишнинг 6 та самарали усули Қон босими кескин кўтарилган вазиятда (юқори кўрсаткичлар чегарасида, лекин хавф кўрсаткичида бўлмаганда), қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин. 1. Нафас олиш машқларини бажарингAсаб тизимини тинчлантириш учун чуқур нафас олинг ва нафас чиқаринг. Тўртгача санаб бурунингиздан нафас олинг, нафасингизни етти сония ушлаб туринг ва саккизтагача санаб оғзингиздан секин чиқаринг. Ушбу машқни 5-10 марта такрорланг. Нафас олиш машқлари бўшашиш ва стрессни камайтиришга ёрдам беради, бу эса сезиларли даражада қон айланишини яхшилайди ҳамда симпатик асаб тизимини бостириш орқали қон босимини пасайтиради. 2. Енгил жисмоний машқлар бажаринг Aгар қон босимингиз тўсатдан кўтарилса, чўзилиш каби оддий машқларни бажаринг. Енгил жисмоний фаоллик қон айланишини яхшилайди, қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди ва юракнинг янада самарали ишлашига ёрдам беради, бу эса ўз навбатида қон босимини пасайтириши мумкин. 3. Совуқ компресс қўлланг10-15 дақиқа давомида бўйин, билаклар ёки пешонангизга совуқ компресс қўйинг. Музлатгичдан олинган елим идишдаги совуқ сувдан ёки шунчаки муз бўлакларини мато билан ўраб фойдаланиш мумкин. Совуқ компресслар қон томирларини бўшаштиришга ёрдам беради, бу эса қон босимининг тез пасайишига сабаб бўлади. 4. Бўйин ва бош қисмини массаж қилинг Бўйин-бош қисмини енгил массаж қилиш керак. Кўзлар ва чаккаларнинг ички бурчакларига секин босиб, қулоқларни чўзиш ҳам ёрдам беради. Қон айланишини яхшилаш юракдаги босимни камайтиришга ва қон босимини нормаллаштиришга ёрдам беради. 5. Мушакларингизни чўзинг ва бўшаштирингЎрнингдан туринг ва хонани бир оз айланиб чиқинг. Барча мушакларни бўшаштиришга ҳаракат қилинг. Мушакларни бирма-бир тортинг ва кейин бўшаштиринг - оёқдан бошлаб, бош билан тугатинг. Мушакларни бўшаштириш, айниқса стресс туфайли зўриқиш ҳис қилганда умумий аҳволни яхшилашга ва қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. 6. Тинчлантирувчи чой ичингЯлпиз ёки мойчечак (ромашка) каби ўсимлик чойидан фойдаланинг. Бир стакан иссиқ сув учун битта пакетчали чой етарли. 5-10 дақиқа қайнатиб олишингиз ва хохишга кўра асал қўшиш мумкин. Ўсимлик чойлари тинчлантирувчи таъсирга эга ва стрессни енгишга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида қон босимини пасайтиради. Ялпиз ва мойчечак каби баъзи ўтлар қон босимини тушириш хусусиятлари билан машҳур. 

  • 20 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Наманган вилоятида 828,1 млн сўмлик дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида  тезкор тадбир ўтказилди. Ўтказилган тезкор тадбирда “M-s.” МЧЖ раҳбари Б.Э. тегишли тартибда рухсатнома (лицензия) олмасдан, Наманган шаҳри, “Лола” МФЙ ҳудудидаги омборхонада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган, давлат реестрида қайд этилмаган умумий баҳоси 828,1 млн сўм бўлган 659 турдаги жами 220 308 дона дори воситалари ва тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган. Ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб, “Наманган дори-дармон” АЖга қарашли махсус омборга сақлаш учун топширилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 19 Сентябрь, 15:00
  • Батафсил
not found

Қайси маҳсулотлар қандли диабетга сабаб бўлиши мумкин

Лондон Университет коллежи тадқиқотчилари Кембриж университети ва Лондон Империал коллежи мутахассислари билан биргаликда ультра-қайта ишланган озиқ-овқатларни (UPF) истеъмол қилиш ва 2-тип диабет ривожланиш хавфи ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар. Илмий иш натижалари The Lancet Regional Health-Europe журналида чоп этилди. Тадқиқотда олимлар озиқ-овқатнинг қайта ишланиш даражаси ва унинг соғликка таъсирини ўрганиб чиқди. Тайёр овқатлар, газаклар, ширинликлар ва ичимликларни ўз ичига олган ультра-қайта ишланган озиқ-овқатларга (UPF) алоҳида эътибор қаратилди. Тадқиқотчилар рационда UPF улушини 10 фоизга ошириш 2-тип қандли диабет ривожланиш хавфини 17 фоизга оширишини аниқлади. Таҳлил Европанинг 8 та давлатидан 311 892 иштирокчининг маълумотларини ўз ичига олган, улар ўртача 11 йил давомида кузатилган. Ушбу давр мобайнида 14236 киши 2-тип қандли диабет билан касалланган. Тадқиқот шуни кўрсатдики, қайта ишланган озиқ-овқатларни камроқ қайта ишланган овқатлар билан алмаштириш касаллик хавфини камайтиради. Соғлиқ учун энг хавфли бўлган озиқ-овқат гуруҳлари орасида аччиқ газаклар, қайта ишланган гўштлар, тайёр овқатлар, сунъий ва ширин ичимликлар киради. Таҳлил шуни кўрсатдики, бу маҳсулотлар диабет ривожланишига жуда катта ҳисса қўшади. Тадқиқот маҳсулотларни қайта ишлаш даражасига кўра тўрт тоифага ажратадиган Nova таснифлаш тизимига асосланди. Бу тадқиқотчиларга турли хил UPF нинг соғлиққа таъсирини аниқ баҳолаш ва энг катта хавф туғдирадиган гуруҳларни аниқлаш имконини берди. Тадқиқот муаллифлари ультра-қайта ишланган озиқ-овқат истеъмолини камайтириш ва уларни камроқ қайта ишланган овқатлар билан алмаштириш 2-тип диабет ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтириши мумкин деган хулосага келишди.

  • 19 Сентябрь, 12:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech