Янгиликлар

not found

Самарқанд вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ф.С. (муқаддам ЖКнинг 251-1-моддаси билан жавобгарликка тортилган) фуқаро Д.Б. билан ўзаро тил бириктириб, 210 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Шу каби, фуқаро Ф.А. (муқаддам ЖКнинг 251-1-моддаси билан жавобгарликка тортилган) 500 дона “Зардекс” номли дори воситасини фуқаро Д.Б.га сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган 60 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 7 Март, 08:47
  • Батафсил
not found

Смартфонлардан 72 соатга воз кечиб кўринг

Смартфондан атиги 72 соатга воз кечиш миянинг ҳис-туйғуларни бошқариш ва мукофотлаш тизими билан боғлиқ фаолиятида сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Computers in Human Behavior журналида чоп этилган тадқиқот натижаларида айтилди. Тажрибада 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, смартфонлардан мунтазам фойдаланадиган 25 нафар ёшлар иштирок этди. Тадқиқот бошланишидан олдин иштирокчилар смартфонларнинг уларнинг психологик ҳолати ва ижтимоий хулқ-атворига таъсири бўйича тестдан, шунингдек, миянинг МРТ текширувидан ўтказилди. Шундан сўнг иштирокчиларга уч кун давомида смартфонлардан фақат иш, маиший вазифалар ва яқинлари билан мулоқот қилиш учун фойдаланишга рухсат берилди. Уч кундан сўнг иштирокчилар такрорий МРТ текширувидан ўтказилди, уларга уч турдаги тасвирлар кўрсатилди: нейтрал тасвирлар (масалан, манзаралар), ёқилган ва ўчирилган смартфонлар. Сканерлар миянинг дофамин ва серотонин ишлаб чиқариш учун масъул бўлган соҳаларида, кайфиятни, ҳис-туйғуларни ва қарамликни шаклланишини тартибга солувчи нейротрансмиттерларда сезиларли ўзгаришларни аниқлади. Смартфондан фойдаланишни чеклаб қўйилгандан сўнг, ёқилган қурилмалар тасвирларини кўришда ушбу соҳалардаги фаоллик камайган. Бу қўзғалувчанлик ва гаджетларга боғланиш даражасининг пасайишини кўрсатади. Олимларнинг таъкидлашича, бундай таъсирлар смартфондан ортиқча фойдаланиш аломатлари бўлмаганларда ҳам кузатилган. Тадқиқот шуни тасдиқлайдики, смартфонлар мия фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади ва улардан камроқ фойдаланиш қарамликни камайтиришга ва нейротрансмиттерларнинг табиий мувозанатини тиклашга ёрдам беради.

  • 6 Март, 17:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech