Янгиликлар

not found

Самарқанд ва Фарғона вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Т. ва М.У. фуқаро М.Х.га 90 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ҳамда 15 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини жами 8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда яна бир фуқаро Ф.М. фуқаро Б.Т.га 80 дона “Зардекс” номли дори воситаларини 2,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ш. фуқаро М.Х.га 4 қути жами 200 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган “Бензонал” дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

  • 4 Март, 14:50
  • Батафсил
not found

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кунига 30 грамм клетчатка истеъмол қилишни тавсия қилади

Клетчатка - бу ўсимлик маҳсулотларида мавжуд бўлган мураккаб углеводларнинг бир тури. Клетчатка – бизнинг танамиздаги кўпчилик аъзоларнинг тўғри фаолият кўрсатишини таъминлайдиган муҳим модда ҳисобланади. Ўсимликлардан тайёрланган озиқ-овқатлар таркибидаги озуқа толалари инсон организми фаолиятида муҳим роль ўйнайди: ✅ Ичаклар саломатлигида. Клетчатка ичак фаолиятини яхшилайди, ич қотишининг олдини олишга ёрдам беради ва микрофлоранинг мувозанатини сақлайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кунига тахминан 30 грамм тола истеъмол қиладиган одамлар ошқозон-ичак муаммоларини бошдан кечириш эҳтимоли камроқ бўлади. ✅ Сурункали касалликлар хавфини камайтиради.Кунига 30 грамм тола : • юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради (24-30% га), • қондаги қанд миқдорини нормаллаштириш орқали 2-тоифа диабет хавфини камайтиради; • Саратоннинг айрим турларидан ҳимоя қилади (масалан, йўғон ичак саратони). ✅ Вазн йўқотиш ва метаболизмни яхшилашда. 30 грамм клетчатка иштаҳани назорат қилиб, тўйиш ҳиссини таъминлайди ва шу орқали вазн йўқотишга ёрдам беради. Шунингдек, шакарнинг сўрилишини секинлаштиради, бу эса глюкоза даражасини барқарорлаштиради. ✅ Яллиғланишнинг олдини олади. Юқори клетчаткали диеталар организмдаги тизимли яллиғланишни камайтиради, бу эса сурункали касалликлар хавфини олдини олади. Шу билан бирга организмнинг қариш жараёнини секинлаштиради. Бир инсон кунига ўртача атиги 15-18 г клетчатка истеъмол қилади, бу нормадан деярли 2 баравар кам. Минимал 30 г.га эришиш учун рационга нафақат сабзавотларни, балки резаворлар, дуккаклилар, донли маҳсулотларни ҳам киритиш муҳимдир. 

  • 4 Март, 11:51
  • Батафсил
not found

Хлорланган сув онкологик касалликларга сабаб бўлиши мумкин – тадқиқот

Жорий йилнинг январь ойида ўтказилган тадқиқотларга кўра, белгиланган даражада хлорланган сув қовуқ саратони хавфини 33 фоиз, йўғон ичак саратони хавфини эса 15 фоизга оширади. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди. Нашрнинг ёзишича, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқида ичимлик сувини хлорлаш кенг тарқалган. Сувни хлор билан зарарсизлантириш жараёни АҚШ ва ЕИдаги деярли барча умумий ичимлик суви тизимларида учрайдиган триҳалометан (ТҲМ) қўшимча маҳсулотларни ҳосил қилади. Жумладан, хлорлаш жараёни организмлар ва юқумли касалликларни ўлдиришнинг арзон, самарали ва осон топиладиган усули бўлса-да, қовуқ саратони хавфини 33 фоиз ва йўғон ичак саратони хавфини 15 фоизга оширади. “Биз кўриб турган нарса хавотирли ва бизга янада юқори сифатли тадқиқотлар керак”, дейди Швециядаги Каролинска институтининг етакчи муаллифи Эмили Ҳелте. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, одамлар ҳали ҳам шаҳар тизимида сувини ичишлари мумкин, фақат уйда ифлослантирувчи моддаларни олиб ташлаш учун гранулланган фаол углерод билан қўшимча филтрлаш тизимидан фойдаланишни тавсия қилишади. Маълумот учун, сувни дезинфекция қилиш жараёни соғлиқни сақлашнинг муҳим чораси бўлиб, 1900 йилларнинг бошларида АҚШда ичимлик сувини хлорлаш бошланганида аҳолининг умр кўриш давомийлигини кескин оширди. Чунки бу микробли инфекция ва сув орқали юқадиган касалликларни, масалан, вабо ва қорин тифини сезиларли даражада камайтирган. Фақат 1970 йилларга келибгина тадқиқотчилар бу жараён салбий оқибатга олиб келишини аниқлаган. Сувга хлор қўшилганда, у органик бирикмалар билан худди чириган ўсимлик материалига ўхшаб исталган миқдордаги юзлаб потенциал заҳарли қўшимча маҳсулотларни ҳосил қилади. Тадқиқотчилар сувни ультрабинафша нурлар билан тозалаш ёки янги филтрлаш тизимларини ўрнатиш каби муқобил вариантларни таклиф қилган, аммо бу қиммат. Шу сабабдан олимлар шаҳар тизимида сувни ичишларидан аввал уй шароитида сувни ифлослантирувчи моддалардан тозалаш учун гранулланган фаол углерод билан қўшимча филтрлаш тизимидан фойдаланишни тавсия қилишмоқда

  • 4 Март, 08:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech