Янгиликлар

not found

Фармацевтика соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур жамғармаси ташкил этилади

“Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони ♦ маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг дори воситаларидан биттасини АҚШнинг “Food and Drug Administration” (FDA) ёки Европа Иттифоқининг “European Medicines Agency” (EMA) ташкилотларида рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 100 фоизи улар рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг қоплаб берилади; ♦маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг фармацевтика маҳсулотларини хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи улар рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг қоплаб берилади. Қуйидагилар ташкил этилади: • Фармацевтика соҳасининг биофармацевтика, ҳужайра технологиялари, онкология каби йўналишларидаги стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур жамғармаси; • Фармацевтика тармоғининг истиқболли лойиҳалари инвестиция жамғармаси. 2025 йил 1 июлгача 5 та намунавий доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилади ва 2026 йил якунигача ушбу плантацияларда етиштирилган доривор ўсимликларни қайта ишлаш лойиҳалари ишга туширилади. Фармацевтика корхоналари фаолиятига илғор стандартларни татбиқ этиш бўйича маркетинг ва консалтинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган “Pharm Service” давлат муассасаси ташкил этилади.

  • 29 Январь, 11:53
  • Батафсил
not found

Фармацевтика тармоғи жадал ривожлантирилади

“Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-13-сон, 28.01.2025 й.) қабул қилинди Фармонга кўра, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди: ♦ биологик фаол қўшимчалар ва косметика маҳсулотлари саноатини ривожлантириш, шу жумладан, бозор конъюнктурасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ушбу йўналишдаги соҳа корхоналарига илғор хорижий амалиёт ва стандартларни татбиқ этишга кўмаклашиш; ♦ маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳудудий фармацевтика корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш; ♦ фармацевтика соҳасини рақамлаштириш ва ахборот дастурларини жорий этиш. 2025 йил якунигача Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг лабораторияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дастлабки квалификация (prequalification) тартибидан ўтказилади. 2025 йил 1 апрелдан: ➖ чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади; ➖ бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади; ➖ “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” томонидан хорижий валютада қайд этилган референт нархлар белгиланган ҳолларда автоматик равишда (тадбиркор мурожаатисиз) қайта кўриб чиқилади.

  • 29 Январь, 11:10
  • Батафсил
not found

56 турдаги сифати кафолатланмаган дори воситаларини сақлаган дорихонага чора кўрилди

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Бўстон МФЙ, Пахтачи кўчаси манзилида жойлашган "JAMSHID IMPERIUM" МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди. Тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган 56 турдаги дори воситасини реализация қилиш мақсадида сақлаган "JAMSHID IMPERIUM" МЧЖнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда "JAMSHID IMPERIUM" МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 8-ноябрда берилган 047204-сонли лицензия бекор қилинди. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз- дейилади Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ахборот хизмати хабарида.

  • 29 Январь, 08:53
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech