Янгиликлар

not found

Россия фармацевтлари томонидан мигренга қарши янги дори ишлаб чиқилди

«РОСНАНО» — «НоваМедика» компаниясининг Релонова препарати мигрен хуружлари пайтида бош оғриғини йўқотиш учун мўлжалланган. Бу Россияда ризотриптан молекуласига асосланган биринчи дори бўлиб, унинг ишлаб чиқарилиши мамлакатда тўлиқ маҳаллийлаштирилган – қайта ишлашдан то ишлаб чиқариш ва амалиётга мутахассислар томонидан татбиқ этишгача. Релонова Москвада «НоваМедика Иннотех» Технология Марказининг («НоваМедики» компаниясининг 100% шўба корхонаси) корхоналарида ишлаб чиқарилади, бу эса беморларни дори билан узлуксиз таъминлаш имконини беради. Мигрен кенг тарқалганлиги ва беморларнинг ҳаёт сифатига салбий таъсири туфайли ижтимоий аҳамиятга эга касалликдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, мигрен инсультдан кейин иккинчи неврологик касаллик бўлиб, соғлом ва самарали ҳаёт йилларининг қисқаришига, ногиронликка олиб келиши мумкин. Релонова 18 ёшдан ошган беморларда мигрен бош оғриғини даволаш учун қўлланилади. Бундан ташқари, бошқа аналгетикларнинг самарадорлиги сезиларли даражада камайганида, сурункали мигренда ҳам фойдаланиш мумкин. Препарат 10 мг дозада таблеткалар шаклида ишлаб чиқарилади ва дорихоналарда рецепт бўйича сотилади.

  • 27 Март, 14:03
  • Батафсил
not found

Дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.С. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб “Гўзал” МФЙ ҳудудида фуқаро М.А.га 9 200 дона “SEFZOS” номли дори воситасини жами 99,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “D.P.” МЧЖга қарашли дорихона раҳбари О.С. ва фуқаро Ж.И. 2 нафар фуқарога 20 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 800 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан жами 160 дона “Зардекс” ва “Карбамазепин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 27 Март, 11:38
  • Батафсил
not found

Дастлабки ойларнинг якунлари кўриб чиқилди

Жорий йил 25 март куни “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖда марказий дорихона мудирлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда муҳим ва долзарб масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, январь-февраль ойларининг якуни бўйича туман марказий дорихоналар фаолияти танқидий кўриб чиқилди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва юзага келган муаммоларни ҳал этиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Вилоятда чакана савдо айланмасини кўтариш ва дорихоналар фаолиятига оид бошқа масалалар атрофлича таҳлил этилди. Жумладан, дори-дармонларнинг сифати ва сақланиши, санитария ҳолати ҳамда асосий воситалар ҳисобининг юритилиши хусусида тўхталиб ўтилди. Ҳар бир туманга жамиятдан куратор тайинланганлигига, омборхоналарда дори-дармон захираси етарли бўлишига қарамасдан, мудирларнинг масъулиятсизлиги туфайли кунлик савдо айланмаси ошмаётганлиги таъкидланди. Назоратни сусайтирганлиги учун мутасадди шахсларга хайфсан интизомий жазоси қўлланилди. Шунингдек, вилоят солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Одилов томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги “Дори-воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича дорихона мудирларига тушунчалар берилди. Жойларда солиқ ҳодимлари томонидан ўтказилган мониторингларда онлайн касса аппаратларининг ишлатилишида бир қатор камчиликлар аниқланган. Ушбу камчиликларни ўз вақтида бартараф қилмаганлиги учун тегишли ходимларга жарима жазоси қўлланилди.    Йиғилиш якунида келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик учун тегишли дастурлар ишлаб чиқиш, ҳар ҳафтада 1-2 та туман дорихоналар фаолиятини ўрганиб муҳокама қилиш белгилаб олинди.    

  • 25 Март, 16:04
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech