Янгиликлар

not found

Жарроҳлик амалиётида кесилган тўқималарни тикишсиз даволаш усули ишлаб чиқилди

Энди операция учун кесилган тана қисмларини янги тиббий елим ёрдамида бирлаштириш мумкин. Мазкур модда нам тўқималарга атиги 30 сония ичида ёпишиб қолади. Бунинг учун уни махсус кўк нур билан ёритиш кифоя. Қалинлиги ва сувни итарувчи (гидрофоб) хусусияти елимнинг ҳатто ҳўл юзаларда ҳам мустаҳкам туришини таъминлайди. Узоқ йиллардан буён жарроҳлар танадаги кесилган жой ёки катта жароҳатларни ёпиш учун махсус ип (шв)лар ёки скобалардан фойдаланиб келади. Бу усуллар содда ва синовдан ўтган бўлса-да, ўзига яраша ноқулайликларга ҳам эга. Тикув иплари билан битган жароҳатларда кўпинча дағал чандиқлар қолади. Баъзан иплар бўшашиб, яра очилиб кетади ва тикланиш тўлиқ бўлмайди. Металл скобалар эса атрофдаги тўқималарни тирнаши ёки шикастлаши мумкин. Энг қийини – нервлар ва қон томирларни тиклаш. Улар жуда нозик бўлгани учун ҳар қандай қўшимча жароҳат мазкур органларнинг ишлашига жиддий тўсқинлик қилади. Шу сабаб олимлар шикастланган тана қисмларини даволаш, тўқималарни бирлаштиришнинг анъанавий усулларига муқобил, хавфсиз ва самаралироқ ёндашувларни излашда давом этмоқда. Мазкур масалага бағишланган тадқиқотлардан бири АҚШдаги Massachusets технология институти (MIT)да ўтказилиб, ёруғлик нури ёрдамида қотувчи махсус тиббий елим ишлаб чиқилди. У нам тўқималарга 30 сония ичида ёпишади, вақт ўтиши билан танада эриб кетиб, из қолдирмайди. Ушбу тадқиқот дастлаб бир аспирантнинг полимерлар бўйича илмий лойиҳаси бўлиб бошланган. Кейинчалик у лаборатория ҳайвонларида юракдаги тешикларни хавфсиз “ёпиш” усули сифатида қўлланган. 2013 йилда мазкур лойиҳа асосида Tissium номли компания ташкил этилган. Унинг фаолияти жарроҳлик амалиётларида фойдаланиладиган эски тикиш усулларини жароҳатга кам зарар етказадиган ва самарали технологиялар билан алмаштириш мақсадида йўлга қўйилган. Tissium компаниясининг биринчи маҳсулоти — Coaptium Connect тизими. У қўл ёки оёқ бармоқларидаги узилган нервларни қайта улаш учун ишлатилади. Тизим учта асосий қисмдан иборат: - Махсус тиббий елим: нерв учларини бир-бирига мустаҳкам ёпиштиради.- 3D-принтерда тайёрланган махсус қобиқ: нерв учлари тўғри жойлашиши учун уларни ўраб туради.- Кўк ёруғлик нури: елимни 30 сонияда қотиради. Жарроҳлар аввал нерв учларини қобиқ ичига жойлайди, устига елим суртади, сўнг кўк ёруғлик билан ёритади. Натижада нервлар мустаҳкам ёпишади ва вақт ўтиши билан елим танада эриб кетади, из қолдирмайди. Клиник синовларда 12 нафар бемор иштирок этган, натижаларга кўра, уларнинг ҳаммасида бармоқлар ҳаракати тўлиқ тикланган. Таққослаш учун, анъанавий тикиш усулида бундай натижа атиги 54 фоиз ҳолларда қайд этилган. Тадқиқотчилар келгусида мазкур технологиядан чуррани даволаш, юрак ямоғи ва жарроҳликнинг бошқа соҳаларида ҳам фойдаланиш усулларини ишлаб чиқиш устида изланиш олиб бормоқда.

  • 14 Август, 09:00
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган С.Қ. фуқаро М.Х.га 2 дона “Тропикамид” ва 10 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департаментнинг Касби тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Р. фуқаро С.М.га 70 дона “Pregabalin PG-150” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 900 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси шуғулланиб келган Н.И.нинг ёнидан 36 дона “Pregabalin Capsules” ва 1 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса “S.K.” МЧЖ раҳбари Б.М. “Янги тонг” МФЙ ҳудудидаги дорихонада фуқаро К.Ш.га шифокор рецептисиз 61 дона “Омнадрен 250” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 3,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 1 Август, 15:16
  • Батафсил
not found

АҚШ ОИВга қарши биринчи узоқ муддатли таъсир этувчи препаратни жаҳон бозорига олиб чиқмоқда

АҚШнинг Gilead Sciences фармацевтика компанияси ОИВ инфекциясига қарши узоқ муддатли таъсирга эга биринчи профилактик дори воситаси - Ленакапавирни жаҳон бозорига чиқаришни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, йилига икки марта қилинадиган инекциялар иммунитет танқислиги вируси юқишидан деярли 100 фоизли ҳимояни таъминлайди.  ФДА (АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бошқармаси) 2025-йил июнь ойи ўрталарида препаратни қўллашга рухсат берди. Икки ҳафта олдин эса ЖССТ ОИВ/ОИТС тарқалишининг олдини олиш бўйича янги қўлланма чиқарди ва ҳужжатга "ОИВ юқишининг контактгача профилактикасининг қўшимча воситаси сифатида" йилига икки марта инекция қилиш схемаси бўйича Ленакапавирни қўллашни киритди. Ташкилот экспертлари янги дорининг пайдо бўлишини "ОИВ/ОИТСга қарши кураш соҳасидаги глобал чора-тадбирларни қайта кўриб чиқишга олиб келиши мумкин бўлган муҳим воқеа" деб баҳоламоқда. Бундан ташқари, шу пайтгача ОИВга қарши вакцина ишлаб чиқишга кўп уринишлар бўлган, аммо уларнинг барчаси муваффақиятсизликка учраган. ОИВдан ҳимояланиш учун янги препарат нимадан иборат? "Ленакапавир узоқ таъсир кўрсатувчи дори воситаси бўлиб, у таблеткаларни ҳар куни қабул қилиш ва бошқа қисқа муддатли профилактика воситаларига нисбатан юқори самарали муқобилдир. Ленакапавир билан профилактика курси йилига фақат иккита инекциядан иборат бўлиб, бу ОИВ хавфи гуруҳидаги шахслар, айниқса белгиланган профилактика курсига ҳар куни риоя қилишда қийинчиликларга дуч келаётган, стигматизатсияга учраган ёки тиббий ёрдамдан фойдаланишда чекловларга эга бўлганлар саломатлигини ҳимоя қилиш соҳасида инқилобий қадамдир," дея изоҳ беради ЖССТ. "Ленакапавир ҳозирча мавжуд бўлмаган ОИВга қарши вакцинанинг энг истиқболли муқобилидир: клиник синовлар кўрсатганидек, ушбу узоқ таъсир этувчи антиретровирус дори воситаси хавф гуруҳи вакиллари орасида ОИВ юқиш ҳолатларининг деярли 100 фоизини олдини олишга қодир," деди ЖССТ бош директори доктор Тедрос Адханом Гебреесус. У ЖЖСТнинг бундай инновацион воситалардан иложи борича тезроқ ва хавфсизроқ фойдаланиш учун мамлакатлар ва фармацевтика компаниялари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини тасдиқлади. Дунёда ОИВ тарқалиши билан боғлиқ вазият қандай? Инфексиядан ҳимояланиш учун янги воситаларнинг пайдо бўлиши жуда долзарб. ЖССТ таъкидлашича, Ленакапавир ОИВ профилактикаси соҳасида турғунлик кузатилаётган бир пайтда пайдо бўлди. 2024-йилда 1,3 миллион янги ОИВ инфексияси ҳолати қайд этилган. Янги ҳимоя воситаси ОИВга қарши бардошли иммунитетни таъминламайди, дори-дармонни ҳар олти ойда қўллаш лозим. Йиллик даволаниш курсининг (иккита укол) нархи тахминан 40 минг АҚШ долларига тенг.  

  • 31 Июль, 12:46
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech