Янгиликлар

not found

Миср Ўзбекистонга С гепатитига қарши 17 минг қути "Даклатасвир" дори воситасини етказиб берди

Инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган дориларнинг биринчи партияси Тошкент аэропортида қабул қилинди. Жорий йилнинг 29 апрель куни Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган, дунёда кенг тарқалган касалликлардан бири — С гепатитига қарши "Даклатасвир" дори воситасининг дастлабки партияси Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди. Қайд этилишича, умумий қиймати 35 минг АҚШ долларини ташкил этган 17 минг қутидан ортиқ «Даклатасвир» дори воситаси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморлар учун ишлатилади. Маълумот учун, Ўзбекистон ва Миср соғлиқни сақлаш идоралари 2023-2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,8 миллион долларлик жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир" дори воситаларини Ўзбекистонга бепул етказиб бериш бўйича келишувга эришган.

  • 1 Май, 11:30
  • Батафсил
not found

1 май “Фавворалар куни”

Ҳар йили Ўзбекистонимизда 1 май “Фавворалар куни” сифатида нишонланади. Бу анъана Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 апрелдаги "Тошкент шаҳрида "Фавворалар сайли" ёшлар оммавий-маданий тадбирларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга ошириб келинмоқда.  Маълумотларга кўра, Испания элчиси Клавихо 1404 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида Амир Темурнинг Дилкушо боғида бўлганида беҳад ҳайратга тушган. Чунки бу ерда усталик билан қурилган фаввораларни у дунёнинг ҳеч қаерида учратмаган эди. Кейинчалик у ўз таассуротларини қуйидагича баён этган: "Подшоҳ махсус қурилган баланд ўриндиқда ўлтирар ва унинг олдида суви тепага отилиб турган фаввора бўлиб, унда қизил олмалар қалқиб турарди…” Дарҳақиқат, XIV-XV асрларда юртимизда урф бўлган фавворалар ҳали Европа халқлари учун нотаниш бўлган. Қадимий фаввораларни Алишер Навоий асарлари ва "Бобурнома"га ишланган миниатюраларда ҳам кўриш мумкин. Ўз даврида фавворалар ёйсимон, тўртбурчак шаклларда бўлиб, анвойи гуллар уларга янада кўркамлик бахш этган. Махсус тайёрланган сопол қувурлар орқали келиб, отилиб чиққан сув ҳовузчаларга тушиб, яна ёпиқ ариқлар орқали чиқиб кетган. Мураккаб муҳандислик-қурилиш ечими асосида барпо этиладиган фавворалар аждодларимизнинг зеҳни, бунёдкорлик салоҳияти, меъморчилик санъати нақадар юксак бўлганлигидан далолатдир. Тарихий маълумотларга кўра, Тошкентдаги дастлабки фаввора 1890 йилда қурилган бўлиб, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри билан бирга бунёд этилган экан. Бугунги кунга келиб уларнинг сони ортиб, майдони, кўриниши, ранг-баранглиги ҳам тубдан такомиллашган. Дарҳақиқат, фавворалар каттаю кичик ҳаммага бирдек завқу шавқ улашади, қувонч ва кўтаринкилик бахш этади, қалбларимизга ором, руҳиятимизга тетиклик ҳадя қилади.

  • 1 Май, 10:01
  • Батафсил
not found

ССВ: Ўзбекистонда Репродуктив тиббиёт ва генетика институти ташкил этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида Репродуктив тиббиёт ассоциацияси томонидан Тошкент шаҳрида Репродуктив тиббиёт ва генетика институти очилди. 2023-2024 ўқув йилидан ушбу институтда клиник ординатура ташкил қилиниб, репродуктолог, акушер-гинеколог каби мутахассислар тайёрлаш бошланади. Шунингдек, шу йилнинг ўзида хорижий экспертлардан иборат бўлган репродуктология, эмбриология, цитология, генетика йўналишларида илмий татқиқот ишларини олиб борувчи ва ушбу йўналишларда илмий даража берувчи ихтисослашган Илмий Кенгаш фаолияти йўлга қўйилади. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу замонавий ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлаш Ўзбекистонда илк бор йўлга қўйилмоқда. Маълумот учун, ҳозирда мамлакатимиз аҳолиси орасида туғилиш коэффициенти 3,2 ни ташкил этиб, ҳар йили қарийб 1 миллион нафарга яқин чақалоқ дунёга келади.

  • 28 Апрель, 16:31
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech