Янгиликлар

not found

Терини қуёш нурларидан сақлаш қоидалари

Ҳар йили дунё бўйлаб 320 000 га яқин одам меланома — тери ўсмаларининг кам учрайдиган, аммо энг агрессив тури билан касалланади. Тери саратонининг бошқа турлари каби унинг ривожланиши учун асосий хавф омили ультрабинафша қуёш нурлари ҳисобланади. Тери фототипи нима ва буни билиш нима учун керак? 1975 йилда америкалик дерматолог Томас Фитспатрик терининг ультрабинафша нурларига таъсирчанлигини кўрсатувчи тери фототипи шкаласини ишлаб чиқди. Аниқ фототипингизни билиш учун қуйидаги шкаладан фойдаланиб терингиз рангини солиштиринг. Фототипнинг сони қанчалик баланд бўлса, одам тезроқ қораяди ва қуёшдан куйиш эҳтимоли шунчалик кам бўлади. Фототипингизни билиб, сиз нафақат куйиш эҳтимолини баҳолашингиз, балки тўғри қуёш кремини танлашингиз мумкин.   Қайси қуёш кремини танлаш керак? Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремни танлашда сиз SPF — Қуёшдан ҳимоя қилувчи омилга эътибор беришингиз керак. SPF рақами ҳимояланмаган терига нисбатан ҳимояланган терининг қанчалик секин таъсир кўрсатади. Мисол учун, SPF 30 дан фойдаланган терини қуёшда куйиши учун крем билан ҳимояланмаган терига қараганда 30 баравар кўпроқ вақт талаб этади. Бироқ, бу рақам қанча юқори бўлса, кремнинг ҳимояси шунчалик узоқ давом этади, деб ўйламанг. Барча кремларнинг таъсири 2 соат давом этади ва SPF рақами бу ҳимоя даражаси қанча юқорилигини кўрсатиб туради. Бундан ташқари, терининг фототипига эътибор қаратишингиз керак. Тери 4-6 фототипларга SPF даражаси 30 ва ундан юқори бўлиши керак. 1-3 фототиплар учун СПФ 50+ талаб қилинади. Кремдаги SPF турига эътибор беринг SPFнинг икки тури мавжуд: физик ва кимёвий. Физик SPF (титан диоксиди) ойна каби ишлайди, яъни нурларни акс эттиради. Терида аниқ кўринади, бу қаерда ва қанча крем қўлланилишини назорат қилиш имконини беради. Аммо, афсуски, физик  SPF кимёвийдан фарқли ўлароқ, UVA нурларидан ҳимоя қилмайди. Кимёвий SPF ҳам UVB, ҳам UVA нурларидан ҳимоя қилади. У ультрабинафша нурларини ютади, лекин терида жуда тез парчаланади. Шунинг учун, ҳимоя қилишнинг иккала усули — ҳам физик, ҳам кимёвий қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланиш керак. SPF кремни қанча вақтда янгилаб туриш керак? Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремни кўчага чиқишдан 15-20 дақиқа олдин, кейин эса ҳар 2 соатда янгилаб туриш керак. Қуёшдан ҳимояловчи воситалар сувда ювилиб кетади, шунинг учун чўмилгандан сўнг ҳам уни қайтадан суртиш лозим. Қуёшда қанча вақт ўтказиш тери учун хавфсиз? Бу вақт индивидуалдир, лекин соат 10:00 дан 16:00 гача қуёш нури остида қолмаган маъқул. Қандай кийим қуёш нурларидан ҳимоя қиладими? Ҳар қандай кийим сизни қуёш нурларидан ҳимоя қилади. Аммо уни танлашда ҳам ўзига ҳос қоидалар бор. Тўқ рангли ёки тўйинган ранглардан фойдаланинг, чунки улар қуёш нурларини кўпроқ ўзлаштиради ва уларнинг терига кириб кетишига йўл қўймайди. Зич тўқилган мато УВ нурларидан яхшироқ ҳимоя қилади. Мато орқали ёруғликка қараб, ҳимоя даражасини аниқлашингиз мумкин: агар мато ёруғликни ўтказса, у ультрабинафша нурларни ҳам ўтказади. Оқартирилмаган пахта матосидан тикилган кийим ультрабинафша нурларини яхши сингдиради, полиэстер ёки атлас эса уни яхши акс эттиради. Юқори технологияли мато қуёшдан ҳам яхши ҳимоя қилади, чунки унинг таркибида ультрабинафша нурларни ўзига сингдирувчи моддалар мавжуд. Тор бўлган кийим ҳаракатланаётганда чўзилиб кетиши мумкин, бу эса УВ нурларининг кўпроқ ўтишига имкон беради. Шубҳасиз, тери кийим билан қанчалик кўп ёпилган бўлса, қуёш нурларидан шунчалик яхши ҳимояланган бўласиз. Шуни ҳам унутмаслик керакки, мато ҳўл бўлганда ўзининг ҳимоя хусусиятларини камайтириши мумкин. Қуёш фақат иссиқ кунларда хавфлими? Албатта, қуёшнинг максимал фаоллиги ёзда содир бўлади, лекин UVB нурлари бутун йил давомида терига зарар етказиши мумкин, айниқса баландликларда (тоғларда). UVA нурлари одатда булутлар мавжудлигидан қатъий назар, йил давомида бизга доимо таъсир қилади. Шунинг учун, қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан йил давомида фойдаланинг.

  • 23 Май, 08:42
  • Батафсил
not found

Дунёнинг энг яхши шифохоналари рейтинги

Американинг Newsweek журнали Statista билан биргаликда дунёдаги энг яхши шифохоналарнинг йиллик рўйхатини эълон қилди. Касал бўлиб, даволанишга муҳтож бўлганимизда, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш ҳар доим асосий масалалардан биридир. Охирги беш йил давомида Newsweyek дунёнинг энг яхши касалхоналари рейтингини аниқлаш учун Statistaбилан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Рейтинг устида ишлаш жараёнида 28 та давлатдаги 2300 та касалхонадаги вазият ўрганилиб, энг яхши 250 та касалхона рўйхати тузилди. Шунингдек, рўйхат инновациялар, хизмат кўрсатиш стандартлари ва тадқиқотлар каби кўрсаткичлар бўйича таққосланган ихтисослашган шифохоналарни ўз ичига олди. Мамлакатлар турмуш даражаси, ўртача умр кўриш давомийлиги, аҳоли сони, шифохоналар сони ва маълумотлар мавжудлиги каби маълум омиллар асосида танланган. Бундан ташқари, натижаларда гигиена кўрсаткичлари каби сифат кўрсаткичлари ҳисобга олинган. Онлайн сўровда 80 000 дан ортиқ тиббиёт мутахассислари иштирок этди ва беморларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам инобатга олинди. Newsweek маълумотларига кўра, "Дунёнинг энг яхши шифохоналари доимий равишда энг яхши мутахассисларни жалб қилади ва беморларга энг яхши натижаларини тақдим этади. Энг муҳим янги даволаш усулларини татбиқ этиб, тадқиқотларни олиб боради". Қайси Европа давлатлари кучли 10 таликка киради? Тадқиқотга кўра, қитъадаги энг яхши шифохоналар Швеция, Германия ва Францияда. Қайси давлатда энг яхши шифохоналар бор? Рўйхат билан танишиб, маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

  • 22 Май, 15:55
  • Батафсил
not found

АҚШда кўз томчиларидан заҳарланганлар сони 81 тага етди

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг (CDC) хабар беришича, заҳарланган кўз томчилари сабаб бўлган бактериал инфекциялар билан касалланганлар сони 81 тага етган. Март ойида касалланганлар сони 68 та эди. CДC маълумотларига кўра, тўрт киши асоратлардан вафот этди. Уларнинг 14 нафари кўр бўлиб қолди, яна 4 нафар беморнинг кўз олмаларини жарроҳлик йўли билан олиб ташлашга тўғри келди. Кўпгина инфекциялар кўзлар билан чекланган бўлсада, бактериялар қон оқимига кирганда ўлимга олиб келиши мумкин. "Булар ҳалокатли ва ҳаётни ўзгартирувчи инфекциялар", деди CDC нинг микробларга қарши препаратларнинг барқарорлиги бўйича гуруҳ бошлиғи Маройя Сполдинг Уолтерс. Кўпгина беморлар турли маркадаги кўз томчиларидан фойдаланганликларини айтишган бўлсада, инфекцияланганлар орасида кенг тарқалган бренд EzriCare Artificial Tears эканлиги аниқланди. EzriCare кўз томчиларининг очиқ флаконларида ҳам беморлардан олинган намуналар билан бир хил бактериялар борлиги аниқланган. EzriCare маҳсулотлари Ҳиндистонда Global Pharma Healthcare томонидан ишлаб чиқарилган ва асосан онлайн сотилган. Тиббиёт регуляторлари одамлар бу маҳсулотни, шунингдек, худди шу ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган кўз томчилари ва малҳам шаклидаги Delsam Pharma маҳсулотларини ишлатишни тўхтатишлари кераклигини айтди. Февраль ойида Global Pharma ушбу учта маҳсулотни қайтариб олганидан бу кўрсаткич пасайганлигига қарамай, CDC касалланганлар сони янада ортиб бориши мумкинлигини айтиб ўтди. Инфекциялар Pseudomonas aeruginosa бактериясининг ўзига хос штаммидан келиб чиқади. У билан кўп ҳолларда стандарт антибиотиклар билан курашиш қийин ва баъзида умуман самарасиз. Ўтган йилгача бактерияларнинг бу ўзига хос шакли Қўшма Штатларда ҳеч қачон қайд этилмаган. Ҳозирда Американинг 18 та минтақасида ҳолатлар аниқланган. АҚШдан ташқарида ана шу бактериялар билан касалланиш ҳолатлар ҳали аниқланмади.

  • 22 Май, 13:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech