Янгиликлар

not found

Таблеткалар ва капсулалар: қайси бири афзалроқ?

Кўпинча, дори воситаларини сотиб олаётганда, биз унинг шаклини танлашда иккиланамиз: таблеткалар ёки капсулалар? Қуйида биз ҳар бир турнинг ижобий ва салбий томонларини кўриб чиқамиз ва умид қиламизки, маълумот сиз учун дори шаклини танлашда фойдали бўлади. Таблеткалар: ➕ Сиз препаратнинг дозасини мустақил равишда ўзгартиришингиз мумкин (ярим ва чорак). Таблеткалар сизга керакли моддаларнинг каттароқ миқдорини кичикроқ ҳажмда олиш имконини беради. ➕ Таблеткаларни ишлаб чиқариш арзонроқ, шунинг учун харидор учун фойдалироқ. Таблетка таркибидаги ёрдамчи моддаларнинг кўплиги туфайли унинг компонентлари яхшироқ сўрилади. ➖ Ютиш қийинроқ Капсулалар: ➕ Улар нейтрал таъмга ега ва ютиш осон. Сўрилиш даражаси ҳам юқори. Уларда ёрдамчи моддалар минимал миқдорда бўлганлиги учун, препарат тез таъсир қилади. ➕ 2 турдаги капсулалар (желатин асосидаги капсулалар ва вегетариан капсулалар) сизга ўзингиз учун қулай вариантни танлаш имкониятини беради. Ёғлар ва ёғда ерийдиган моддаларни етказиб бериш учун жавоб беради. Ичак ва ошқозонга салбий таъсир қилмайди. ➖ Дозани бўлиш мумкин эмас. Желатин капсулалари аллергик реакцияга олиб келиши мумкин. Намликка ва иссиқликка чидамли эмас.

  • 26 Июль, 12:01
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда қизамиқ билан касалланганлар сони 160 дан ошди

Хориждан келган қизамиқ билан касалланганлар билан алоқада бўлган фуқароларда қизамиқ касаллиги аниқланмоқда. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра эмлашдан бош тортганлар ҳисобига, 2023 йилда дунёда ва Европа минтақасида қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият кескинлашди. Aйни пайтда Украинада 23 070, Сербияда 4 954, Францияда 2 576, Грецияда 2 476, Италияда 2 020, Россияда 1 396, Грузияда 1 128 ҳолатда қизамиқ касаллиги қайд этилган. Қўшни мамлакатлар Aфғонистонда 2023 йилнинг ҳозиргача бўлган даврида 2 105 ҳолатда, Тожикистонда эса 300 дан ортиқ Қозоғистонда 169 та ҳолат қайд этилган. Республикамизда жорий йилнинг июль ойи ҳолатига кўра, қизамиқ касаллигига шубҳа қилинган 306 нафар беморнинг қон намуналари вирусологик лабораторияга юборилган. Улардан 164 тасида қизамиқ аниқланган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, мамлакатимизда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари асосан хориждан келган қизамиқ билан касалланганлар билан алоқада бўлган фуқаролар орасида аниқланмоқда. Ҳозирда мамлакатимизда қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият назорат остида бўлиб, қизамиқ касаллигига шубҳа қилинган шахслар билан алоқада бўлганлар эпидемиологик кўрсатма асосида профилактик эмлаш билан қамраб олинмоқда.

  • 26 Июль, 09:20
  • Батафсил
not found

Меҳнатга лаёқатсизлик варақалар ҳақида нималарни билишимиз керак

Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари энг кўп маротаба расмийлаштириладиган хужжат диб айтсак муболаға бўлмайди. Шунинг учун Адлия вазирлиги Ҳуқуқни қўллаш департаменти  томонидан айнан ана шу хужжат борасида энг кўп маротаба бериладиган саволларга жавоблар берилди.  Қандай ҳолларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади? Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қуйидаги ҳолларда берилади: фуқароларнинг касаллиги, шикастланганлиги, ҳомиладорлиги, туққанлиги; оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганлиги; протез қўйдирганлиги; санаторий-курортда даволанганлиги; соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга ўтказиш учун; карантин туфайли меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини тасдиқлаш учун. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси фақат давлат тиббиёт муассасаларида бериладими? Йўқ. Қоида тариқасида, давлат соғлиқни сақлаш тизими даволовчи шифокорлари томонидан берилади. Агар давлат ташкилотларда ўзларига қарашли даволаш-профилактика муассасалари мавжуд бўлса, улар томонидан ҳам берилиши мумкин. Хусусий клиникалар ҳам меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини беришга ҳақли. Бунда муассаса меҳнатга вақтинча лаёқатсизликни экспертиза қилиш бўйича етарли малакали ходимга эга бўлиши шарт. Ўқувчи, талаба ёки магистрантнинг ўқишга вақтинча лаёқатсизлиги қандай расмийлаштирилади? Ўқувчи, талаба, магистрант, клиник ординатор ва катта илмий ходим-изланувчиларнинг ўқишга вақтинча лаёқатсизлиги меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси билан тасдиқланади. Бунда маълумотномалар, қоида тариқасида, давлат тиббиёт муассасалари, шунингдек, давлат ташкилотларига қарашли тиббий муассасаларнинг шифокорлари томонидан берилади. “Тез ёрдам” шифокори меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериши мумкинми? Йўқ. Тез тиббий ёрдам хизмати томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақалари берилишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, қуйидагилар томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақалари берилиши тақиқланади: шифохоналарнинг қабул бўлимлари; суд-тиббий экспертиза муассасалари; панционат ва санаторий-курортлар (сил касалликлари санаториялари бундан мустасно); физиотерапия, даволаш жисмоний тарбияси ва спорт тиббиёти ихтисосликлари бўйича тиббий муассасалар. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қанча муддатга берилади? Амбулатория шароитида даволанишда даволовчи шифокор якка ўзи беш календарь кунигача меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериши мумкин. Беш календарь кунидан ошганда меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддати даволовчи шифокор ва бўлим мудири томонидан ҳар сафар ўн календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.

  • 25 Июль, 15:06
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech