Янгиликлар

not found

“Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

 Бугун, 22 август куни Миллий матбуот марказида “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш таъминлаш борасида кўраётган чора-тадбирлари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжумани аввалида “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Бошқарув раиси ўринбосари Абдуғани Камилов компаниянинг аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлари  ҳақида оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумот бериб ўтди.  Компаниямиз тизимида 31 июл ҳолатига кўра 1747 та ижтимоий дорихона ва дорихона шахобчалари  фаолият юритади. Ушбу дорихоналарнинг 1143 таси ёки 65 фоизи қишлоқ ҳудудларида жойлашган. Шунингдек, махсус жиҳозланган автомобилларда 95 та кўчма дорихона  ташкил этилган бўлиб,  бу кўчма дорихоналар маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган жадвал асосида республикамизнинг чекка ва дорихона мавжуд бўлмаган ҳудудларидаги аҳолига керакли дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беради.  “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари турли тизимдаги даволаш-профилактика муассасаларининг асосий таъминотчисидир. Хусусан, 2023 йилнинг 6 ойи  давомида: - соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли даволаш профилактика муассасаларига  –83,6 млрд. сўмлик, - бошқа даволаш профилактика муассасаларига –14,0 млрд. сўмлик, - хусусий секторга – 32,1 млрд. сўмлик, - ҳарбий даволаш муассасаларига – 9,3 млд. сўмлик, - ҚВП ва ҚОПларга – 39,3 млд. сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказилди. “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Давлат буюртмаси асосида  хорижлик ҳамкорлар билан шартномалар имзолаган ҳолда, 2020 йилда 1 300 000 доза, 2021 йилда 3 668 000 доза, 2022 йилда 2 347 000  доза гриппга қарши вакциналар олиб келинган бўлиб,  бу вакциналар Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилди. 2023 йил давомида 2 100 000 доза вакцина олиб келиш режалаштирилган.   Бундан ташқари, компаниямиз томонидан 2022 йилда  955 145  флакон, 2023 йилнинг 6 ойида  422 917 флакон инсулин кирим  қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги  “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон Қарори билан амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг 14 тоифаси рўйхати тасдиқланган. Уларни дори воситалари ва тиббий буюмлари билан таъминлаш учун сарфланадиган харажатлар давлат томонидан қопланиши белгиланган. Ушбу тоифага кирувчи беморларга Компания тизимидаги дорихоналари орқали 2022 йилда 523 915 та рецепт орқали  27,1 млрд. сўмлик, жорий йилнинг 6 ойи давомида 233 083 та рецепт орқали 12,3 млрд. сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди. Компаниянинг 2023 йилнинг 6 ойи давомида умумий товар айланмаси  371,2 млрд сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 262,8 млрд.сўмни, чакана товар айланмаси 108,4 млрд. сўмни  ташкил этди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сон қарорида маҳаллий фармацевтикага GxP зарур амалиётлар талабларини жорий этиш назарда тутилган. GxP дори воситалари сифатини назорат қилиш тизими – бу дори маҳсулотларининг фармацевтик ишлаб чиқишдан пировард истеъмолчигача бўлган дори воситалари “Ҳаётий цикли”нинг барча босқичларини қамраб оладиган бутун жаҳонда тан олинган модель. Фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар-зарур дистрибюторлик амалиётининг (GxP) миллий талабларига мувофиқ бўлиши лозим. “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва тизимдаги “Fargʻona Dori-Darmon”, "Toshkent viloyat Dori-Darmon" ҳамда "Samarqand Dori-Darmon"  акциядорлик жамиятлари, "Qoraqalpoq Dari-Darmak", “Ўзбекистон дори таъминоти"  масъулияти чекланган жамиятлари “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олди. Бу компаниянинг давлат харид танловларида иштирок этишини, шунингдек, дистрибюторликнинг барча босқичларидаги фаолияти ишончли, самарали эканлигини кафолатлайди. Компания фаолияти давомида, доимо иш ва бизнес жараёнларини автоматлаштиришга ҳамда янги ахборот тизимларини жорий этишга алоҳида аҳамият қаратиб келади. Сўнгги йилларда компанияда бир қанча ахборот тизимлари жорий этилган ва ҳозирги кунгача иш фаолиятида кенг фойдаланиб келинмоқда. Бугунги кунда соҳада долзарб бўлиб турган, Вазирлар Маҳкамасининг “Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 20 майдаги 322-сонли қарорига мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалашни амалга ошириш белгилаб қўйилган. Ушбу қарор юзасидан компания тегишлилиги бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширилиши режалаштирилган ва бугунги кунда бу бўйича қатор ишлар олиб борилди. М-Аптека+” ЭРП тизимини дори воситаларининг маркировка лойиҳасига интеграция қилиш чора-тадбирларини кўрилди. Дорихона ва дорихона шаҳобчаларига 2Д сканер қурилмалари сотиб олиниб, ўрнатилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида” 149-сонли Қарорига асосан компания 2022 йил 11 апрелда 17-1а-сонли фармойиш ишлаб чиқди ва имзолади.  Фармойишга мувофиқ, Маркировкалаш тизимини жорий қилиш бўйича ишчи гуруҳ тасдиқланди. Компания ва унинг таркибидаги жамиятлар фаолиятида мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига ўтиш ва керакли қурилмалар сотиб олиш ҳамда дорихоналарни ушбу қурилмалар билан жиҳозлаш белгилаб қўйилди. “Asl belgisi” МАТдан рўйхатдан ўтилди ва тегишли шартнома расмийлаштирилди. Рақамли маркировка қоидалари ва “Asl belgisi” МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимлар ўргатиш ва ўқитиш ишлари ташкиллаштирилди. Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш механизмлари ишлаб чиқилди ва жорий этилди. “М-Аптека +” ERP тизими дори воситаларига туширилган DM-кодларни кузатиш ва ўтишини назорат қилиш бўйича қайта дастурланди. DM-кодларини ва агрегацион кодларни буюртма қилиш бўйича дастурий таъминот ўрнатилди.  Матбуот анжумани қизғин савол жавобларга бой бўлди. Журналистлар дори воситаларини лабораториядан ўтказиш жараёни, дори воситаларига лецензия бериш тартиби, кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг хариди, дорихоналарда қандай дори воситалари тайёрланиши, назорати, бу каби дорихоналарни шунингдек, ижтимоий дорихоналарни ривожлантириш, кўпайтириш масалалари, ва ҳк. бўйича маълумотлар олишди.

  • 22 Август, 13:14
  • Батафсил
not found

Сўровнома: Шифокорларнинг 73 фоизи CОВИД-19 га қарши оммавий емлашни бекор қилишни қўллаб-қувватлади

Июль ойида Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлашдан воз кечишни таклиф қилди ва фақат фуқароларнинг заиф тоифалари учун мажбурий қолдирди. Департаментнинг фикрича, мамлакатда эпидемик вазият барқарорлашган, жамоавий иммунитети етарли даражада тўпланган. Ушбу масала бўйича тиббиёт ҳамжамиятининг фикрини билиш учун Vrachu.ru масофавий тиббий таълим хизмати 11 дан 16 августгача сўровнома ўтказди. Тадқиқотда 2352 нафар респондент (шифокор ва ҳамширалар) иштирок этди. Уларнинг аксарияти (73 фоизи) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг оммавий эмлашни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади. Яна 14,4 фоизи бу борада аниқ фикрга эга эмас. Тиббиёт ходимларининг 12,6 фоизи оммавий эмлашни давом эттириш тарафдори. Респондентлар, шунингдек, CОВИД-19 билан боғлиқ ҳозирги вазият бир йил олдинги ҳолатдан қандай фарқ қилиши ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. Респондентларнинг 92,8 фоизи касаллик ҳолатлари сезиларли даражада камайганлигини айтди. Ва фақат 5,9% касалланишнинг камайиши аҳамиятсиз эканлигини қайд эйтди.Бундан ташқари, сўров иштирокчиларининг аксарияти беморларда касалликнинг оғир кечиши ҳозирда сезиларли даражада камайганлигини айтди (респондентларнинг 93,7%). Яна 4,9 фоизи CОВИД-19 билан касалланган "оғир" беморлар камроқ бўлса-да, аммо унчалик кўп эмаслигини ва 1,1 фоизи "оғир" беморлар сони ўзгармаганлигини айтди. Шу билан бирга, ЖССТ дунёда CОВИД-19 инфекцияси ҳолатлари кўпайганини, хусусан, эрис (EG.5) деб аталадиган омикрон штаммининг янги субварианти пайдо бўлганлигини қайд этди. Охирги тўрт ҳафта ичида (17 июлдан 13 августгача бўлган давр) дунёда 1,4 миллион кишида CОВИД-19 инфексияси аниқланган, бу аввалги 28 кунга нисбатан 63 фоизга кўпдир. Беморларнинг ўлим даражаси эса камайган.

  • 21 Август, 09:09
  • Батафсил
not found

1 октябрдан “tax gap” бекор қилинади

Ҳозирги тадбиркорларни хавф гуруҳига киритиш тизими ёпиқ бўлиб, интизомли солиқ тўловчилар ҳам қайсидир ҳамкори қачонлардир хато қилган бўлса, унинг учун ҳам жавоб бермоқда. Ўтказилган сўровларда қўшилган қиймат солиғи тўловчиларнинг 70 фоизи ушбу солиқни қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш, яъни “tax gap” тизими адолатсиз эканини билдирган. Солиқ тизимидаги коррупция билан боғлиқ шикоятлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани ҳам айнан “tax gap” билан боғлиқ. Эндиликда, 1 октябрдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғини қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш амалиёти, яъни “tax gap” бекор қилинади. Шу билан бирга, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман соҳа вакиллари билан бирга тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтингини жорий қилади. Бунда, келгуси йил 1 январдан бошлаб рейтинги юқори корхоналар: - барча турдаги солиқ текширувларидан озод қилинади; - уларга қўшилган қиймат солиғининг ортиқча қисми бир кунда қайтариб берилади; - қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини вақтинчалик тўхтатиб туриш амалиёти бекор қилинади.

  • 18 Август, 15:34
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech