Янгиликлар

not found

Мияда янги турдаги гибрид ҳужайралар аниқланди

Халқаро олимлар жамоаси мия ҳужайраларининг илгари номаълум турини топди. Улар нейронлар ва астроцитлар орасида мавжуд бўлиб, иккаласининг хусусиятларига эга, шунинг учун улар неврологик функцияларда фаол рол ўйнаши ва атрофдаги асаб тўқималарига таъсир қилиши мумкин. Aстроцитлар елим каби нейрон каналларни ўраб олган мия ҳужайраларидир. Узоқ вақт давомида улар бутунлай пассив ва фақат нейронларни ҳимоя қилиш учун керак деб ҳисобланган. Aммо кейинчалик маълум бўлдики, астроцитлар миядаги асосий нейромедиатор бўлган глутаматни чиқариб, нейронларнинг фаоллашишига ҳисса қўшади. Буюк Британия ва Европа олимлари янги тадқиқот давомида сичқонлар миясида илгари номаълум бўлган “гибрид” ҳужайраларни топдилар. Улар гиппокампдаги тўққизта астроцит тўпламини аниқладилар ва эътиборларини улардан бирига қаратдилар. У алоҳида локализация қилинган ва махсус молекуляр механизмларга эга эди. "Бу нейронларнинг фаоллигини модуляция қилувчи, шунингдек, нейронларнинг алоқа ва қўзғалиш даражасини назорат қилувчи ҳужайралардир", деб тушунтирди неврологлар. Гибрид ҳужайралар йўқ қилингандан сўнг, сичқонларда хотира муаммолари пайдо бўлди. Келажакда олимлар глутаматергик астроцитларнинг (шундай ном берилган) Aлцгеймер касаллиги ва хотира билан боғлиқ бошқа касалликларнинг ривожланишидаги ролини ўрганиш ниятида, деб хабар бермоқда Nature. 

  • 12 Сентябрь, 09:01
  • Батафсил
not found

Ўзбекистон ва АҚШ дори воситалари хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида хавфсиз ва сифатли дори воситаларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича англашув меморандуми имзоланди. Ушбу муҳим ҳужжат Тошкентда илк бор ташкил этилган Ўзбекистон–АҚШ соғлиқни сақлаш форумида маъқулланган. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Девид Ҳоффман имзо чеккан ҳужжат Ўзбекистонда сил ва бошқа касалликларга қарши дори воситаларидан хавфсиз ва сифатли фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, фармацевтика тармоғи равнақини қўллаб-қувватлашга қаратилган. «Меморандум икки ҳукуматнинг барча учун саломатликни яхшилаш бўйича умумий мақсадларга эришишда ҳамфикр эканини яна бир карра тасдиқлайди», – дейилади АҚШ элчихонаси хабарида. USAID Ўзбекистондаги миллий манфаатдор томонлар ва ҳамкорлар билан дори воситалари сифатини таъминлаш тизимини барқарор мустаҳкамлаш ҳамда фуқароларнинг сифати кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилади. Бу борада АҚШ фармакопеяси томонидан амалга оширилаётган «Сифатли дори воситаларини тарғиб қилиш+» дастури асосий ўрин тутади. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва АҚШнинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник имзолаган келишувга кўра эса, Ўзбекистон АҚШ Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастурининг 50 та ҳамкор мамлакатидан бирига айланади.

  • 11 Сентябрь, 16:06
  • Батафсил
not found

Гаджетлар ва Интернет тармоқлари болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатад

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг болалар ва ўсмирлар гигиенаси лабораторияси ходимлари томонидан пойтахтимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказилди. Унда 2022-2023 ўқув йили давомида 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 900 нафар ўқувчи иштирок этди. Тадқиқотда замонавий рақамли қурилмалар ва Интернетдан кўп фойдаланишнинг болалар саломатлигига таъсирини баҳолашга эътибор қаратилди. Статистик маълумотлар таҳлили эндокрин тизим, овқатланиш ва метаболик касалликлар билан боғлиқ шикоятларга эга болалар ўртача 41 фоизни ташкил этишини кўрсатди. Умумий касалланишнинг қиёсий таҳлилига кўра, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчиларда рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларга нисбатан руҳий ва хатти-ҳаракатларнинг бузилиши билан боғлиқ белгилар кўпроқ учради. Сўровнома натижаларига кўра, болалар орасида асаб тизими касалликларининг юқори даражада тарқалиши кузатилган. Шунингдек, болалар орасида қон айланиш, нафас олиш тизими касалликлари, шовқин ва қулоқ билан боғлиқ шикояти борлар аниқланган. Бундан ташқари, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчилар овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммолардан 1,1 баравар кўпроқ, 31 фоизи эса тиш оғриғи ва кариесдан шикоят қилган. Бу рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларга нисбатан 6,4 фоизга кўпдир. Хулоса қилиб айтганда, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчиларда рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиганларга нисбатан турли касалликларнинг юқори даражада тарқалиши кузатилган. Бу – гаджетлар ва Интернет тармоқлари болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатишидан дарак.

  • 11 Сентябрь, 13:02
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech