Янгиликлар

not found

Глюкоза даражасини назорат қилувчи биринчи биосенсор мониторинг тизими тасдиқланди

AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДA) Dexcom компаниясининг глюкоза даражасини назорат қилувчи биосенсор мониторинг тизими- Steloни рецептсиз сотиш учун тасдиқлади. Бу AҚШ томонидан тасдиқланган биринчи глюкоза назорати қурилмаси бўлиб, уни шифокор тавсиясисиз сотиб олиш мумкин. Stelo тизими инсулин ишлатмайдиган беморлар учун мўлжалланган. Stelo смартфон ёки бошқа гаджет учун илова билан бирлаштирилган тақиладиган сенсорни ўз ичига олади. Қурилма доимий равишда глюкоза даражасини ўлчайди, қайд қилади ва таҳлил қилади. Бироқ, у тақдим этган маълумотлар шифокор билан маслаҳатлашмасдан қарор қабул қилишга ёрдам бериш учун мўлжалланмаган. Сенсорни 15 кунгача тақиш мумкин, шундан сўнг уни алмаштириш керак. "Stelo глюкоза биосенсор тизими фойдаланувчига турмуш тарзи ва хулқ-атворидаги ўзгаришлар, жумладан, парҳез ва жисмоний машқлар глюкоза даражасига қандай таъсир қилишини яхшироқ билиш учуна ёрдам беради", дейилади компания веб-сайтида. Dexcomнинг таъкидлашича, АҚШда 2-тоифа диабетга чалинган тахминан 25 миллион одам инсулин ишлатмайди ва улар глюкозани доимий назорат қилиш учун Stelo технологиясидан фойдаланиши мумкин. Stelo 2024 йилнинг ёзидан бошлаб рецептсиз, шу жумладан онлайн харидга чиқарилиши кутилмоқда.

  • 7 Март, 11:56
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда аёллар кўпроқ қайси соҳада ишга таклиф этилиши айтилди

2023 йилда тиббиёт ва фармацевтика соҳаси аёлларни ишга таклиф қилишда энг катта улушга эга бўлган. Spot хабарига кўра, Ўзбекистондаги меҳнат бозоридаги аёллар аҳволи HeadHunter томонидан таҳлил қилинди. Унга кўра, 2023 йилда қуйидаги 5 та соҳа аёлларни ишга таклиф қилишда энг катта улушга эга бўлган: тиббиёт, фармацевтика, дорихоналар (76 фоиз); таълим муассасалари (69 фоиз); бухгалтерия ҳисоби (ҳар бири 65 фоиз); ходимларни бошқариш (62 фоиз); санъат, маданият (58 фоиз). Энг кам таклиф тоғ-кон саноати, оғир машинасозлик ва автомобилсозлик соҳасида қайд этилган — мос равишда 21 фоиз, 19 фоиз ва 17 фоиз.  Аёллар одатда кўпроқ қизиқадиган соҳалар ва касблар ҳам кўрсатилган. 2023 йил якунларига кўра, аёлларнинг энг кўп резюмелари маъмурий лавозимларда (умумий соннинг 9,5 фоиз), таълимда (8,4 фоиз) ва бухгалтерия ҳисобида (8 фоиз) қайд этилган.

  • 7 Март, 09:01
  • Батафсил
not found

Дунёда семизликдан азият чекаётганлар сони 1 миллиарддан ошди

Уларнинг 879 миллиони катталар ва 159 миллиони болалар экани таъкидланмоқда. 1990 йилдан 2022 йилгача бутун дунё бўйлаб семизликдан азият чекаётган одамлар сони сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Forbes нашри The Lancet тиббиёт журналида чоп этилган халқаро олимлар гуруҳи тадқиқоти натижаларига таяниб хабар берди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, 1990 йилдан 2022 йилгача ёши катта аёллар ўртасида семиришнинг глобал даражаси икки баравар, ёши катта эркаклар орасида уч баравар, болалар орасида эса тўрт баравар кўпайган. Семиз аёлларнинг энг кўп сони Тонга ва Америка Самоасида, энг кўп семиз эркаклар сони эса Науруда, шунингдек, аҳолининг 60 фоизидан ортиғи касалликдан азият чекадиган Америка Самоасида қайд этилган. Болаларда семиришнинг энг юқори даражаси Ниуэ ва Кук оролларида кузатилган – вояга етмаганларнинг 30 фоизи. Тадқиқотчилар маълумотларига кўра, Қўшма Штатлардаги аёллар ўртасида семириш даражаси икки баравар кўпайган - 1990 йилдаги 21,2 фоиздан 2022 йилда 43,8 фоизгача. Эркаклар ўртасидаги кўрсаткич бир вақтнинг ўзида 1990 йилдаги 16,9 фоиздан 2022 йилда 41,6 фоизга ўсган. Шундай қилиб, экспертларнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар аёллар орасида семиришнинг энг юқори кўрсаткичлари бўйича 36-ўринда ва эркакларда семириш даражаси бўйича 10-ўринда туради. Буюк Британия аёлларнинг семириши бўйича 87-ўринни ва эркакларнинг семириши бўйича 55-ўринни, Хитой эса мос равишда 11 ва 52-ўринларни эгаллади. Умуман олганда, бугунги кунда дунё бўйлаб 1 миллиард одам семизликдан азият чекмоқда, уларнинг 879 миллиони катталар ва 159 миллиони болалардир. Тадқиқотчилар ўз ҳисоботида таъкидлаганидек, ортиқча вазн ёки семириб кетиш юқори қон босими, II турдаги диабет, инсулт, юқори холестерин, айрим саратон турлари, юрак-қон томир касалликлари, уйқусизлик, ошқозон-ичак касалликлари ва руҳий саломатлик, шу жумладан депрессия ва ташвиш муаммолари хавфини оширади.

  • 6 Март, 14:33
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech