Янгиликлар

not found

Озарбайжон компаниялари вакиллари "Dori-Darmon"да

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида тарихан шаклланган яқин дўстона муносабатлар ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилган. Олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқот туфайли Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари барча йўналишларда жадал равнақ топмоқда. Сўнгги йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми йигирма беш фоизга ўсиб, бир миллиард долларлик кўрсаткичга яқинлашди. Инвестиция лойиҳаларининг умумий портфели тўрт миллиард долларга етган. Бу рақамлар оддий статистика эмас – улар ортида янги иш ўринлари, маҳаллий ишлаб чиқариш, экспорт салоҳияти ва рақобатбардош маҳсулотлар ётибди. Жорий йилнинг 2–3 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Озарбайжон Республикасига давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири раҳбарлигида B2B ва B2G форматларида музокаралар ва ишбилармонлик учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу учрашувларда “Dori-Darmon” АК тижорат директори Рамил Абдулов фаол иштирок этиб, Озарбайжоннинг етакчи фармацевтика компаниялари ва «PASHA Investments» инвестиция холдинги билан самарали музокаралар олиб борди. Мазкур учрашув натижаси улароқ Озарбайжоннинг "PASHA Investments" ҳамда "Avromed" компаниялари вакиллари “Дори-Дармон”акциядорлик компаниясига ташриф буюрди. Учрашувда "Dori-Darmon" АК Бошқарув Раиси А.Камилов, кузатув кенгаши раиси Ф.Абутолиев,  Бошқарув раиси ўринбосараи У.Рўзиева,тижорат директори Р.Абдулов ҳамда ривожлантириш ва инвестиция директори А.Нажмиддинов иштирок этди.  Музокаралар давомида фармацевтика соҳасини ривожлантириш, аҳолини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш ҳамда инвестицияларни рағбатлантиришга қаратилган давлат сиёсати тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Алоҳида тарзда Ўзбекистоннинг энг йирик фармацевтик компанияларидан ҳисобланган  “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг фаолияти ёритилди. Компаниянинг республикамиз бўйлаб 14 та ҳудудий филиали, 15 та омборхонаси ва 1800 га яқин дорихоналари, шу жумладан, шифохоналар ва поликлиникаларида жойлашган  ижтимоий аҳамиятга эга дорихоналари мавжуд. Озарбайжон компаниялари вакиллари Ўзбекистон фармацевтика бозори тузилмасини ўрганиш, ишончли ҳамкорларни излаш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларига қизиқиш билдирди. Томонлар ўзаро мулоқотни давом эттириш ва қўшма инвестиция ҳамда логистика лойиҳалари бўйича аниқ таклифларни тайёрлашга келишиб олдилар. "PASHA Investments" — "PASHA Holding" тузилмасида фаолият юритувчи компания бўлиб, асосан Озарбайжон, Грузия, Туркия ва Ўзбекистондаги компанияларга инвестициялар киритишга йўналтирилган. Шунингдек, холдингнинг портфолиосида банк ва молия, суғурта, қурилиш, туризм, технологиялар ва кўчмас мулкни ривожлантириш соҳалари ҳам мавжуд. "Avromed" — Озарбайжонда етакчи дори-дармон маҳсулотлари етказиб берувчи компания бўлиб,  дори воситалари, тиббий ускуналар, БАД ҳамда шахсий гигиена воситалари каби кенг турдаги маҳсулотларни таклиф этади. Компания ҳудуддаги ишлаб чиқарувчилар ва дорихона тармоқлари билан шериклик муносабатларини фаол ривожлантириб, сифат стандартлари ва етказиб бериш шаффофлигини таъминлайди. Озарбайжон делегациясининг «Dori-Darmon»га ташрифи икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиб, қўшма корхоналар ташкил этиш, фармацевтика ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш учун янги истиқболларни очади.

  • 17 Октябрь, 12:40
  • Батафсил
not found

Айрим дорихоналарда сертификатланмаган доривоситалари аниқланди

Рақобат қўмитасига республикамизнинг айрим дорихоналарида чет элда ишлаб чиқарилган дори воситаларининг сифати кафолатланмаган нусхалари сотилаётганлиги ҳақида хабарлар келиб тушди.  Қўмита ўз ваколатлари доирасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази билан ҳамкорлик назорат хариди тадбири ўтказди. Ушбу олиб борилган тадбирлар натижасида, айрим дорихоналардан харид қилинган препаратларнинг сериялари Давлат реестрига киритилмагани ёки мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги ҳолатлари аниқланди. Жумладан,Наманган вилояти мисолида - "NAVBAHOR" МЧЖ (Forsiga 10 мг №28 табл. серия SL620, амал қилиш муддати 06.2026);Андижон вилоятида - “OYATULLO 88” МЧЖ (Брилинта 90 мг №56 табл. серия VHSH, амал муддати 08.2026); - “BARAKA FARM GRANT” МЧЖ (Forsiga 10 мг №28 табл. серия SM997, амал муддати 10.2026); - “INOMJON XOJI FARM” МЧЖ (Pulmicort 0,25 мг (серия SEYC); Тошкент шаҳри мисолида - “GLOBUS FARM” МЧЖ (Forsiga 10 мг №28 табл. серия SL485, амал муддати 01.2026);- “EZOZA PHARM PLUS” (Forsiga 10 мг №28 табл. серия SL183, амал муддати 07.2026);- “SAIDAZIM PHARM” МЧЖ (Брилинта 90 мг №56 табл. серия VKKG, амал муддати 02.2028); - “FOMERS” МЧЖ (Брилинта 90 мг №56 табл. серия VKFX, амал муддати 10.2027); Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тўпланган барча ҳужжатлар белгиланган тартибда дорихоналар кесимида тегишли чоралар кўриш ва сифати кафолатланмаган дори воситалари савдодан йиғиб олиниш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментига юборилди. Рақобат қўмитаси истеъмолчиларга дори воситаларини харид қилишда уларнинг сертификатини текшириб кўриб кейин харид қилишлари мақсадга мувофиқлиги ҳақида огоҳлантиради.

  • 17 Октябрь, 09:18
  • Батафсил
not found

Фармацевтлар учун “Supravit” витаминлари бўйича ўқув-тренинг ташкил этилди

Витаминлар инсон организмининг нормал ишлаши ва соғлом бўлиши учун зарур бўлган органик бирикмалардир.  Витаминлар организм томонидан ишлаб чиқарилмайди, шунинг учун уларни озиқ-овқат маҳсулотлари ёки қўшимчалар орқали олиш керак. Шу сабаб ҳам витаминлар танқислиги соғлиқда турли бузилишларга олиб келиши мумкин. Бугун “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси тизимидаги дорихоналарда фаолият кўрсатаётган фармацевтлар учун ташкил этилган навбатдаги ўқув –теринг айни  “Витаминларнинг -инсон саломатлигида ўрни” мавзусига бағишланди. Ушбу тадбир Kendy Pharma компаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакиллари иштирокида ўтказилди. Унда Болгариянинг “Kendy Pharma” компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган “Supravit” брендининг турли витаминлари, уларнинг таркиби, инсон саломатлигидаги ўрни ва қўллаш бўйича тавсиялар берилди. Тренингда таъкидланганидек, “Supravit” — бу вижилловчи шаклдаги витамин ва минераллар серияси бўлиб, улар организмни муҳим моддалар билан таъминлаш, иммунитетни мустаҳкамлаш ва кундалик ҳаётда энергия манбаи сифатида хизмат қилади.  Фармацевтларга тақдим этилган маълумотларга кўра, “Supravit” бренди қуйидаги афзалликларга эга: ✔️ Европа стандартига мос ишлаб чиқариш. ✔️ Қулай нарх — сифат ва нарх ўртасида мувозанат сақланган, аҳоли учун кенг оммабоп. ✔️ Қулай қўллаш усули — вижилловчи таблеткалар сувда тез эрийди ва организм томонидан осон ўзлаштирилади. ✔️ Ёқимли таъм — болалар ва катталар учун мос келадиган мазали таъм. ✔️ Кенг танлов имконияти —8 хил маҳсулотдан иборат тўлиқ линия мавжуд. ✔️ Халқаро стандартларга мос сифат назорати. ✔️ Ўзбекистон Республикасида сертификатланган. Тренинг якунида иштирокчилар маҳсулот бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, фикр ва тажриба алмашдилар. Маълумот учун: Kendy Pharma — 1992 йилда Болгарияда ташкил этилган, замонавий витамин ва минерал қўшимчаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган халқаро компания. Унинг маҳсулотлари 80 дан ортиқ мамлакат бозорида мавжуд.

  • 16 Октябрь, 18:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech